Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 4100 тага етди

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 4100 тага етди

Тожикистонда коронавирусга чалинганлар сони 4100 тага етди, бу аввалги кунга нисбатан 87 тага кўп, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги матбуот хизмати.

"Тожикистонда шу пайтгача коронавирус билан касалланганлар сони 87 кишига кўпайиб, 4100 кишига етди", - дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, мамлакатда 2089 киши COVID-19 дан даволанган, олти кун ичида вафот этганлар сони ўзгаришсиз қолган - 47.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!