Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 мингдан ошди

Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 мингдан ошди

Тожикистонда 1 июнь ҳолатига кўра COVID-19 билан касалланганлар сони 4013 кишига етди. Бир суткада 83 кишида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Ўлим ҳолатлари бўйича кўрсаткич беш кундан буён ўзгармади – эпидемия бошланганидан буён 47 киши вафот этган.

Соғайганлар сони 2089 нафар бўлиб, 1814 киши касалхоналарда қолмоқда.

Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакатдаги 85та касалхонага 7500 нафар шифокор ва 25 минг нафар ўрта тиббиёт ходимлари сафарбар қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!