Тожикистон Президенти Афғонистон билан чегарадаги ҳарбий парадда қатнашди

Тожикистон Президенти Афғонистон билан чегарадаги ҳарбий парадда қатнашди

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари иштирокида ўтказилган ҳарбий парадда чегара қўшинлари, Мудофаа вазирлигининг қуруқликдаги қўшинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларидан 2000 киши ва 50 дона ҳарбий техника иштирок этди.

Имомали Раҳмон кеча Тоғли Бадахшон автоном вилоятида амалий ташриф билан бўлиб, у ерда халқ хўжалигининг бир қанча объектларини очилишида иштирок этди. Президент ўз нутқида ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини ватан ва халқга садоқат билан хизмат қилишга чақирди ва уларни Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади.

Душанбе ва Кобул ўртасида дўстона муносабатлар давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!