Тожикистон Марказий Осиёда коронавирусдан ўлим бўйича 1-ўринга чиқди

Тожикистон Марказий Осиёда коронавирусдан ўлим бўйича 1-ўринга чиқди

Тожикистонда коронавирис билан боғлиқ ҳолат 1322 та етди. 36 киши касаллик қурбонига айланган. Бу ҳақда Тожикистоннинг коронавирус ҳақидаги ягона миллий портали хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 16 май куни бирданига 204 та янги ҳолат аниқланган ва уч бемор вафот этган.

Шу тариқа Тожикистон касалланиш бўйича Қирғизистон, қурбонлар сони бўйича эса Қозоғистонни ортда қолдирган.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистонда коронавирус расман 30 апрель куни аниқланган эди.

Марказий Осиёда COVID-19 билан боғлиқ ҳолат

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарни ташкил қилмоқда. Шулардан 2213 нафари шифо топган. 11 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бу Марказий Осиёдаги энг паст кўрсатгич.

Қозоғистонда сўнгги тасдиқланган ҳолатлар сони 307 тага кўпайиб, 6157 тага етган. 2980 нафар бемор тузалиб кетган. 34 киши вирус қурбонига айланган.

Қирғизистонда коронавирус билан боғлиқ 1138 та ҳолат қайд этилган. 804 нафар бемор тузалиб кетган. Вафот этган сони 14 кишини ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!