Тожикистон чегарачилари томонидан ўққа тутилиши натижасида икки нафар Афғонистон фуқароси ҳалок бўлди

Тожикистон чегарачилари томонидан ўққа тутилиши натижасида икки нафар Афғонистон фуқароси ҳалок бўлди

Бадахшондаги маҳаллий манбаларнинг афғон матбуотига маълум қилишича, тожик чегарачилари томонидан ўққа тутилиши натижасида ушбу вилоятнинг Ёвон шаҳрининг икки фуқароси ҳалок бўлган.

Манбаларга кўра, Тожикистон чегара қўшинлари уларни тўхтатиш ҳақида огоҳлантирганида, Шолир қишлоғининг 15 нафар аҳолиси чегара дарёсини кесиб ўтмоқчи бўлган. Бу манбаларнинг қўшимча қилишича, 15 кишидан иборат ушбу гуруҳдаги бир неча киши қуролланган бўлгани учун улар тўхташ ҳақида огоҳлантирилгандан кейин қочиб кетган ва Тожикистон чегара қўшинлари бир вақтнинг ўзида уларга қарата ўт очган ва икки киши ҳалок бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!