“Титаник”нинг нусхаси уч йилдан сўнг сафарга отланади. Бу ҳақда кема қурилишига пул сарфлаётган австралиялик миллиардер Клив Палмер айтиб ўтди.
Мазкур ғоя тадбиркорда 12 йил аввал туғилган, бироқ уни амалга ошириш пандемия туфайли кейинга сурилган эди. Титаникдан ҳамма нарсани, шу жумладан ички элементларни нусхалаш режалаштирилган.
Палмер ўз интервьюларидан бирида таъкидлаганидек, йўловчилар учун менюни ҳам ўйлаб топди: “Титаник II 2027 йилнинг июнь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Сиз дудланган ирланд гўшти билан сабзавотларни татиб кўриш, рақсга тушиш ва барча яхши кўрадиган – такрорланмас таассуротга эга бўлишингиз мумкин”. Ва бу фараз ёки қандайдир фантазия эмас, мен ҳақиқат ҳақида гапиряпман ва ҳақиқат шундаки, биз “Титаник”ни қурмоқдамиз.
Лайнернинг узунлиги деярли 700 метр, эни 32 метрдан ортиқ бўлади. Кема тўққизта палуба ва 835 кабинага эга бўлиши кўзда тутилган. У ерда икки мингдан ортиқ йўловчи жойлаша олади.
“Титаник II”нинг қурилиши 2025 йилда бошланиши режалаштирилган. Лойиҳага 500 минг доллардан 1 миллиард долларгача маблағ сарфланиши режалаштирмоқда.
Австралиялик миллиардер, ҳар бир йўловчини “Титаник” давридаги либослар билан таъминламоқчи.
Клив Палмер “Титаник II” қурилишини 2026 йилнинг иккинчи ярмигача якунлашни мақсад қилган. Кейин кема Англияга йўл олади ва у ерда йўловчилар Шимолий Атлантика бўйлаб Нью-Ёркка олти кунлик саёҳатга чиқишади, деб хабар беради ru.oxu.az.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.
2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.
Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.
Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.
Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.
Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.
АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.