Тишлар учун энг зарарли ичимлик маълум қилинди. Ҳайратланарлиси, бу қаҳва эмас

Тишлар учун энг зарарли ичимлик маълум қилинди. Ҳайратланарлиси, бу қаҳва эмас

Тиббиётда узоқ вақт давомида қаҳва тиш эмали учун энг зарарли ичимликлар сирасига кирар эди. Чунки қаҳва таркибидаги табиий бўёқ эмални сарғиш-жигаррангга бўяйди ва уни емиради. Шунингдек, кофе бошқа ҳаёт учун муҳим органлар — юрак ва қон томирларига салбий таъсир ўтказиши исботланган.

Бироқ бугунги кунга келиб кофедан кўра тишлар ва милкларга кўпроқ зарар етказадиган ичимлик тури аниқланди. Бу — лимон кислотаси.

Лимон кислотаси тиш эмалининг ашаддий душмани ҳисобланади. У эмални юмшатади, мўртлаштиради ва ортга қайтмайдиган жараён — эрозия бошланади. Демак, таркибида кўп миқдорда лимон кислотаси бўлган ичимликларнинг барчаси тишлар саломатлиги учун хавфлидир.

Шу билан бирга шакар ва ширинликлар ҳам тишлар учун зарарли саналади. Оғиз бўшлиғида шакар ва бошқа углеводларни кислоталарга айлантирадиган бактериялар мавжуд. Мазкур кислоталар эмал қаттиқлиги учун жавобгар бўлган минерал моддаларни йўқ қилади.

Лимон кислотаси тишларга нисбатан камроқ зарар келтириши учун ичимликни найча (трубочка) билан ичиш тавсия этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!