"Тил ҳам янгиланиш ҳамда ривожланишга эҳтиёж сезади!"

A A A
"Тил ҳам янгиланиш ҳамда ривожланишга эҳтиёж сезади!"

Миллат руҳиятининг ёрқин тимсоли ва давлатчиликнинг энг муҳим рамзларидан бири  тилдир. Тил – жамият тарихи ва тараққиётини кўсатувчи, инсоний алоқа-муносабатларни таъминловчи асосий восита. Шу боисдан ҳам, охирги пайтларда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш борасида бир қанча қонун, фармон ва қарорлар қабул қилиниб, муҳим ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Хусусан, апрель ойида қабул қилинган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни, Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган давлат тилида иш юритишни таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси, ўтган яқин кунларда Ички ишлар вазирлиги ташаббуслигида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамалари порталига жойлаштирилган “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишда давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқе-мартабасини юксалтириш борасида олиб борилаётган жиддий изланиш ва ўзгаришларнинг яққол намунасидир. 

Бинобарин, тил – миллат, жамият мулки.  Шунинг учун у ҳамиша эъзоз ва эътиборга, янгиланиш ва ривожланишга эҳтиёж сезади. Қайси тизим бўлмасин, шу соҳанинг барча ходимлари, умуман олганда, мамлакатнинг ҳар бир фуқароси давлат тили меъёрларига риоя этишга тенг ҳақли ва жавобгар. Тил умуммиқёс аҳамиятга эга экан, унинг ривожланиши ҳам ёки, аксинча, йўқолиб кетиши ҳам, аввало, шу тилда сўзловчи халқ қўлида.  Шунинг учун ҳам миллатпарвар, тилшунослар ҳамиша миллий тили тақдирига қайғуриб, уни сақлаб қолиш учун жиддий изланиш олиб боришган, таклиф-тавсияларни илгари суриб келишган. Айниқса, жадид маърифатпарварлари бу борада янада залворли ислоҳотларга қўл уришган. Ўзбек тилида янги усулдаги мактаблар очиб, ўзбек тили грамматикаси, адабий меъёрларини, луғат бойлиги, амалий аҳамиятини такомиллаштиришга уринишган. Бу борада Абдурауф Фитратнинг хизматларини алоҳида эътироф этмоқ жоиз. Фитрат ўз илмий-ижодий фаолияти давомида ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, лексик-грамматик хусусиятлари, маъно товланишлари, луғат таркиби хусусида жиддий тадқиқотлар олиб боради, туркий тил устуворлигини назарий-амалий асослашга ҳаракат қилади. Мутафаккир ўзбек тили тўғрисидаги изланиш-кечинмаларига шундай хулоса қилади: “Дунёнинг энг бой, энг бахтсиз бир тили қайси тилдир? Биласизми? Туркча. Шоирлик қилмоқчи эмасман, сўзнинг тўғриси шудир. Дунёнинг энг бой тили туркчадир, энг бахтсиз тили ҳам худ туркчадир... Туркча бахтсиздир. Минг йилдан бери эзила келмишдир, лекин битмамишдир. Битмас, яшамишдир – яшар. Негаким, бойдир... ”

Дарҳақиқат, ўзбек тили дунёдаги энг бой ва қадимий тиллардан биридир. Ривожланишнинг турли босқичларини мардонавор босиб ўтаётган ўзбек тили ўз тарихий тараққиёти давомида жамият, миллат, замон билан ҳамнафас янгиланиб, ўзгариб келмоқда. Алишер Навоийнинг мислсиз саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ асосий мулоқот воситаси, ижод тилига айланган туркий тил ХХ аср бошларида аянчли аҳволга келиб қолгани боис жадид маърифатпарварлари томонидан ҳимояга олинди. Беҳбудий, Фитрат, Қодирий, Чўлпонларнинг миллат тилини сақлаб қолиш ва ривожлантириш борасида олиб борган ташаббус ва тадқиқотлари, ташвиқот ва тарғиботлари натижаси сифатида бугун ўзбек тили ўзининг миллий мақомини тўла сақлаган ҳолда ҳуқуқий мустаҳкамланиб, илмий-амалий жиҳатдан такомиллашиб бормоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
21 октябрида қабул қилинган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5850- сонли фармони асосида мамлакатимизда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш бўйича тизимли ва манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида ҳам ушбу йўналишда самарали ишлар йўлга қўйилган бўлиб, ижро аппарати ва тизим корхоналарида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб босқичма-босқич барча меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, йиғилиш баёнлари, ўзаро ёзишувлар, тизим биноларида ўрнатилган ташқи ёзувлар, пешлавҳа, реклама ва эълонлар, кўргазмали ва бошқа ахборот матнлари давлат тилида ёзилишини таъминлаш ва давлат тилида иш юритиш бўйича қатъий тартиблар жорий этилди. Ушбу ишларни самарали ташкил этиш ва юқори натижадорликка эришиш учун “Ўзбекгидроэнерго” АЖ тизимидаги 27 та ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларнинг зарурий билим ва тажрибага эга бўлган ходимлари давлат тилида иш юритишни таъминлаш бўйича масъул этиб тайинланди.

Шу ўринда “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти тизимида соҳага тегишли кўпгина манбалар чет тилида бўлгани боис ҳужжат юритиш ишларининг маълум қисми рус тилида олиб борилганлигини ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Аммо ҳозирги кунда электр-энергетика соҳасида 30 йил давомида деярли рус тилида фойдаланиб келинган мазкур манба ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, соҳага тегишли 177 та атаманинг ўзбекона муқобиллари, ўзбек тилидаги таржималарини шакллантириш ва тизимда давлат тилида иш юритишни таъминлаш бўйича ҳам жадал ишлар йўлга қўйилди.  Шу билан бир қаторда, Жамиятнинг марказий ва  қуйи тузилмалари ходимлари, шунингдек,  бошқа тилларда сўзлашувчи ходимлар учун Жамият ҳузурида фаолият юритаётган “Ўқувэнергияқурилиш” нодавлат таълим муассасаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази билан келишилган ҳолда ўқув машғулотларини ташкил этиш, ходимларга давлат тили ва алифбосини мукаммал ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, тизимда ўзбек тили тарғиботини кучайтириш юзасидан зарурий истиқболли режалар белгиланди.

Бу каби амалий фаолиятлар мамлакатимизда давлат тилини ривожлантириш, корхона ва ташкилотларда давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганини кўрсатади. Ўйлаймизки, миллий тил равнақи йўлидаги бундай ўзгариш ва янгиланишлар ҳар бир фуқаронинг масъуллиги, ижтимоий фаоллик ва дахлдорлигини оширади ҳамда ўзбек тилининг амалий тарғиботи, кенг қўлланилиши ва янада юксалиши учун замин яратади.  

 

 

СУРАЙЁ ПЎЛАТОВА,

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти раисининг

маънавий-маърифий ишлар ва давлат тилини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади

Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондан кескин огоҳлантириш: «АҚШ ўзининг агрессив итни тўхтата олмаса…»

Бу ҳақда Tasnim агентлиги манбага таяниб хабар берди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпди — минтақада кескинлик янада кучаймоқда

Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳ фонида Саудия Арабистонидаги асосий нефт қувурига ҳужум қилинди — Financial Times

"Зарба Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтувчи асосий нефт экспорти йўналишига айланган “Шарқ-Ғарб” қувуридаги насос станциясига берилди", дея хабар бермоқда нашр.

Американинг GBU-39 SDB бомбаси Эрон ҳарбийлари қўлига тушди

Tasnim агентлиги хабарига кўра, Эроннинг Лористон вилоятида Американинг портламай қолган GBU-39 SDB бомбаси шикастланмаган ҳолда мамлакат қуролли кучлари ихтиёрига ўтган.

Эрон ҳукумати сулҳдан бош тортади, агар...

Эрон ҳукумати агар Исроил армияси Ливандаги нишонларга ҳужум қилишда давом этса, Қўшма Штатлар ва Исроил билан икки ҳафталик сулҳга содиқ қолиш мажбуриятини бажаришдан бош тортади.

Экологик таълим боғчалардан бошланмоқда

Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.

Ҳиндистон чегарани қўриқлашда тимсоҳ ва заҳарли илонлардан фойдаланмоқчи

Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Тошкентда талаба йигит 9 нафар болага тазйиқ ўтказиб келгани аниқланди

Шунингдек, болалардан 6 нафари 2 ойдан 8 ойгача умумтаълим мактабидаги дарсларга бормаган, аксинча, мажбуран уйда сақланиб, ҳатто уларга кўчага чиқишга ҳам рухсат берилмаган.

Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили билан учрашди

Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.

Рубио АҚШ ва Эрон музокараларидан кутилаётган натижалар ҳақида гапирди

Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

АҚШ ўз фуқароларини уйда қолишга чақирди

Манамадаги АҚШ элчихонаси Байҳрайндаги барча америкаликларга Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб уйдан чиқмасликни тавсия қилди.

Трамп: соат 20:00 — ҳал қилувчи нуқта бўлиши мумкин

Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.

АҚШ–Эрон музокараларидаги асосий муаммо — ишончсизлик

Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.

Буюк Британия Трампнинг Эрон бўйича таҳдидларидан хавотирда

Британиялик сиёсатчи Жим Фергюсон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон цивилизациясини йўқ қилиш ҳақидаги баёнотини кескин танқид қилди.

Оҳангаронда болага куч ишлатган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тармоқда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчилардан бирига жисмоний куч ишлатгани тасвири тарқалди.

Теҳрон Трамп таҳдидидан сўнг Вашингтон билан тўғридан-тўғри алоқаларни тўхтатди

The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.