Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 20.06.2025 йилдаги ижро варақасига асосан Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи Ш.Я. фойдасига 795 млн 643 минг сўм ундирилиши кўрсатилган.
Маълумот учун, ундирувчи Ш.Я.нинг онаси Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси муассасасида меҳнат қилган. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, у йиқилиб жароҳат олган ва маълум вақт даволанганига қарамай, вафот этган. Шу боис, марҳуманинг қизи меҳнат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимнинг ҳуқуқлари бузилганини асос қилиб, қонунчиликка мувофиқ компенсация тайинлаш юзасидан судларга мурожаат қилган ва иш Олий судгача етиб борган.
Олий суд томонидан иш холис ва адолатли тарзда кўриб чиқилиб, меҳнатда ҳалок бўлган ходимнинг қизи Ш.Я. фойдасига тўланиши лозим бўлган компенсация маблағини ундириб бериш ҳақида қарор қабул қилинган.
Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Пахтаобод туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Қарздор ташкилот компенсация маблағини ихтиёрий равишда тўламагани сабабли, мажбурий ижро чоралари кўрилиб, ташкилотнинг мол-мулклари хатланди.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ундирувчи Ш.Я.нинг фойдасига суд ҳужжатида белгиланган 795 млн 643 минг сўм компенсация тўлиқ ундириб берилди.
Меҳнат муносабатлари жараёнида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи давлат томонидан қонун билан қатъий ҳимоя қилинади. Суд томонидан қабул қилинган мазкур қарор — меҳнатда ҳалок бўлган ходимлар меросхўрларининг ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланганининг яна бир амалий ифодасидир. Албатта, моддий компенсация инсон ҳаётининг ўрнини боса олмайди, бироқ унинг берилгани адолат қарор топганидан далолатдир.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.