Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти ғолиблари маълум бўлди

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти ғолиблари маълум бўлди

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди, деб хабар берди Euronews телеканали.  

«Харви Алтер, Майкл Хоутон, Чарльз Райс С гепатити бўйича кашфиётлари учун тиббиёт йўналишида Нобель мукофотига сазовор бўлишди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Нобель мукофоти совриндорлари 5-12 октябрь кунлари эълон қилинади. Маросим Стокгольм шаҳар ҳокимлиги томонидан трансляция қилинади.

Илгари ушбу тадбир Стокгольм Филармониясида бўлиб ўтарди. Мукофот ғолибларга элчихона ва университет вакиллари орқали топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!