Элдор Арипов Фарғона водийсида ҳамкорликнинг 4 устувор йўналишини белгилади

Элдор Арипов Фарғона водийсида ҳамкорликнинг 4 устувор йўналишини белгилади

Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Иккинчи Фарғона тинчлик форумида Фарғона водийси мамлакатлари ўртасида ишонч, яхши қўшничилик ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов 28–29 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида ўтказилаётган «Фарғона водийси: тинчлик, ишонч ва фаровонлик макони» мавзусидаги Иккинчи Фарғона тинчлик форумида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган мазкур форум иккинчи йил кетма-кет Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг давлат тузилмалари, экспертлар ҳамжамияти, илмий доиралари ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирмоқда.

Фарғонада бўлиб ўтган биринчи форум умумий мулоқот маконини шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлган бўлса, Э. Ариповнинг таъкидлашича, Хўжанддаги навбатдаги учрашув ушбу жараённинг амалий аҳамиятини оширишга — эришилган ўзаро англашувдан қўшма ташаббус ва лойиҳаларни амалга оширишга ўтишга хизмат қилиши лозим.

Фарғона жараёни — минтақада шаклланаётган янги воқеликнинг ифодаси

СМТИ директори ўз нутқида Фарғона тинчлик форуми аста-секин Марказий Осиёнинг халқаро муносабатлардаги мустақил субъект сифатидаги янги ўрнини акс эттирувчи минтақавий ҳамкорлик механизмига айланиб бораётганини қайд этди.

Бунда минтақа давлатларининг хавфсизлик ва тараққиёт кун тартибини нафақат мустақил шакллантириш, балки уни халқаро миқёсда биргаликда илгари суриш салоҳияти назарда тутилмоқда.

Мисол тариқасида Э. Арипов 2026 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Марказий Осиё давлатларининг чегараолди низоларини тинч йўл билан ҳал этиш, минтақавий ҳамкорлик ва иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлаш, шунингдек, келажак авлодлар манфаатлари йўлида тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган учта ташаббуси қабул қилинганини қайд этди.

Унинг таъкидлашича, ушбу ташаббусларнинг овозга қўйилмасдан қабул қилиниши минтақавий ташаббуслар халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланаётганини намоён этади. Бу, шунингдек, Марказий Осиё ўзининг конструктив кун тартибини тобора фаол илгари сураётганидан далолат беради.

Шу билан бирга, Э. Арипов давлатлараро келишувлар одамларнинг кундалик ҳаётида амалий ифодасини топиши лозимлигини таъкидлади.

«Хавфсизлик — бу фақат низоларнинг йўқлиги эмас. Бу эркин таълим олиш, меҳнат қилиш, савдо-сотиқ билан шуғулланиш, саёҳат қилиш, қариндошлик алоқаларини сақлаш, ресурслардан биргаликда фойдаланиш ва эртанги кунга ишонч билан қараш имкониятидир», — деди у.

Шу боис Фарғона жараёнининг навбатдаги босқичи марказида чегараолди ҳудудлар аҳолисининг манфаатлари турадиган барқарор амалий ҳамкорлик тизимини шакллантиришдан иборат бўлиши лозим.

Ҳамкорликнинг янги босқичи учун тўртта йўналиш

Шу муносабат билан Э. Арипов Фарғона водийси тараққиётига қўшимча суръат бағишлаши мумкин бўлган тўртта устувор йўналишни белгилаб берди.

Биринчи йўналиш — чегараларни ўсиш нуқталарига айлантириш.

СМТИ директорининг таъкидлашича, Фарғона водийси тарихан ажратувчи эмас, балки бирлаштирувчи макон — савдо йўллари, маданиятлар ва инсонлараро алоқалар чорраҳаси бўлиб келган.

Бугун водийнинг ушбу тарихий вазифаси янги иқтисодий мазмун касб этиши мумкин.

Бунда трансчегаравий инфратузилма, логистика, электрон тижорат, сайёҳлик йўналишлари ва чегараолди бозорларни ривожлантириш назарда тутилмоқда.

Уч мамлакатнинг умумий бозори, катта меҳнат салоҳияти ва ишлаб чиқариш базаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, енгил саноат, машинасозлик ҳамда бошқа тармоқларда қўшма корхоналар ташкил этиш ва кооперация лойиҳаларини йўлга қўйиш учун шароит яратади.

Шу тариқа, иқтисодий ўзаро боғлиқлик қўшнилар ўртасида ишончни мустаҳкамлашнинг амалий воситаларидан бирига айланиши лозим.

Иккинчи йўналиш — инсонлараро алоқаларни ривожлантиришга сармоя киритиш.

Барқарор тинчликни фақат ҳукуматлараро битимлар орқали таъминлаб бўлмайди. Бунинг учун жамиятлар ўртасида мустаҳкам ва бевосита алоқалар зарур.

Шу муносабат билан Э. Арипов таълим соҳасидаги ва ёшлар ўртасидаги алмашинувларни кенгайтириш, университетлар ҳамда тадқиқот марказлари ҳамкорлигини ривожлантириш, қўшма маданий лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, журналистлар, тадбиркорлар ва фуқаролик жамияти вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Фарғона жараёнида ёшлар иштирокини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

2026 йил июнь ойида Фарғонада Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг тинчликни мустаҳкамлаш йўлида фаолият юритаётган ёшлари учун ташаббус йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг давомийлигини таъминлаш мақсадида Э. Арипов Фарғона форуми шафелигида Фарғона шаҳрида «Марказий Осиё ёш тинчликпарварлари клуби»ни ташкил этишни таклиф қилди.

Яна бир амалий таклиф сифатида Фарғона вилоятидаги соғломлаштириш оромгоҳлари негизида чегараолди ҳудудларнинг фаол ёшлари учун ёзги оромгоҳлар ташкил этиш илгари сурилди.

Унинг таъкидлашича, айнан янги авлод Марказий Осиёда ишонч ва яхши қўшничилик маданиятини қарор топтириш ҳамда ривожлантиришда асосий кучлардан бирига айланиши лозим.

Учинчи йўналиш — умумий ресурслар ва хавф-хатарларни биргаликда бошқариш.

Нутқда давлат чегараларини тан олмайдиган умумий муаммолар мавзуси алоҳида ўрин эгаллади.

Сув ресурслари, ерларнинг ҳолати, иқлим ўзгариши, экологик таҳдидлар ва демографик босим Фарғона водийсининг ҳар учала қисмига бевосита таъсир кўрсатади.

Бундай шароитда, Э. Ариповнинг таъкидлашича, алоҳида-алоҳида чоралар кўришдан хавф-хатарларни биргаликда бошқаришга ўтиш зарур.

Амалий чоралар қаторида у экологик ва ижтимоий хавф-хатарларнинг қўшма мониторингини йўлга қўйиш, маълумот алмашинувини ривожлантириш, «яшил» технологияларни жорий этиш ҳамда табиий ресурслардан янада оқилона фойдаланишни таклиф қилди.

Бундай ёндашув юзага келаётган муаммоларга самаралироқ жавоб бериш билан бирга, уларнинг кенгроқ кўламдаги ижтимоий кескинликка айланишининг олдини олиш имконини беради.

Тўртинчи йўналиш — чегараолди ҳамкорлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш.

СМТИ директорининг фикрича, уч мамлакатнинг чегараолди ҳудудлари ўртасидаги бевосита ҳамкорлик тараққиётнинг яна бир муҳим захираси бўлиб қолмоқда.

Одамларнинг кундалик ҳаёти учун бевосита аҳамиятга эга кўплаб масалалар айнан маҳаллий даражада ҳал этилади. Улар савдо ва транспортдан тортиб, қишлоқ хўжалиги, экология, таълим ҳамда инфратузилмадан фойдаланишгача бўлган соҳаларни қамраб олади.

Шу муносабат билан Э. Арипов маҳаллий ҳокимият органлари, тадбиркорлар, фермерлар, университетлар ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада фаол ривожлантиришни таклиф қилди.

Бунинг мумкин бўлган воситалари қаторида чегараолди ҳудудлар вакилларининг мунтазам учрашувлари, қўшма бизнес-форумлар, шунингдек, шаҳарлар ва муниципалитетлар ўртасидаги шериклик алоқалари қайд этилди.

«Иқтисодий алоқалар яхши қўшничиликдан манфаатдорликни кучайтиради ва айни пайтда юзага келадиган келишмовчиликларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш имкониятларини кенгайтиради», — дея таъкидлади у.

Форумдан — доимий Фарғона жараёнига

Э. Арипов нутқининг алоҳида қисми Фарғона тинчлик форумини институционал ривожлантириш масаласига бағишланди.

У Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Еттинчи маслаҳат учрашувида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона тинчлик форумини мунтазам ўтказиладиган халқаро форумга айлантириш ташаббусини илгари сурганини эслатиб ўтди.

СМТИ директорининг фикрича, институционаллаштириш Фарғона жараёнини мураккаб бюрократик тузилмага айлантирмаган ҳолда, бошланган ишларнинг изчиллиги ва давомийлигини таъминлаши лозим.

Шу боис форум ташаббусларини ғоя босқичидан амалий рўёбга чиқаришгача экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлай оладиган доимий механизмни шакллантириш алоҳида аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг стратегик тадқиқотлар институтлари ходимлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида лойиҳа гуруҳини тузиш таклиф этилди.

Мазкур гуруҳ форум ташаббусларини экспертлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш, аниқ лойиҳаларни тайёрлаш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш билан шуғулланиши мумкин.

Фарғона водийси — янги минтақавий воқелик лабораторияси

Нутқи якунида Э. Арипов Фарғона жараёнининг алоҳида аҳамияти сиёсий келишувларни одамларнинг амалий манфаатлари билан боғлай олишида эканини таъкидлади.

«Фарғона водийси — қўшнилар хавфсизлиги ўз хавфсизлигининг бир қисми, уларнинг тараққиёти эса умумий юксалиш имконияти сифатида қабул қилинадиган янги минтақавий воқелик лабораториясидир», — деди СМТИ директори.

Унинг сўзларига кўра, Фарғона тинчлик форумининг муваффақияти учрашувларнинг мунтазамлиги билангина эмас, балки, аввало, муҳокама қилинаётган ғояларнинг янги лойиҳалар, барқарор алоқалар ва қўшма ташаббусларда қай даражада амалий ифода топиши билан белгиланади.

«Фарғона водийсидаги тинчлик нафақат тарихий ютуқ, балки унинг халқлари фаровонлигининг барқарор шартига айланиши лозим», — дея сўзини якунлади Э. Арипов.

Шу тариқа, Иккинчи Фарғона тинчлик форуми минтақавий ҳамкорликнинг навбатдаги босқичига — ишончни мустаҳкамлашдан биргаликдаги тараққиёт механизмларини шакллантиришга ўтиш йўналишини белгилаб берди.

Айнан шу нуқтаи назардан, Фарғона водийси нафақат географик макон, балки Марказий Осиёда ўзаро масъулият, амалий ҳамкорлик ва тинчликдан умумий манфаатдорликка асосланган янги яхши қўшничилик маданияти шаклланаётганининг энг яққол мисолларидан бири сифатида ҳам аҳамият касб этмоқда.

Маълумот учун: Иккинчи Фарғона тинчлик форуми Тожикистон Республикаси Ҳукумати кўмагида Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази ҳамда Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи томонидан ташкил этилди.

Форум Фарғона водийси мамлакатлари ва халқлари ўртасида тинчлик, ишонч, яхши қўшничилик ва барқарор ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан экспертлар, тегишли институтлар ҳамда жамоатчилик вакилларининг очиқ мулоқоти учун майдон бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Россияда бир ҳафта ичида касалланганлар сони қарийб 1 миллионга етди

COVID-19, грипп ва ОРВИ тўсатдан кенг тарқалмоқда.

10 йилдан бери қидирувда бўлган ўзбекистонлик ИШИДчи, «Чойхона» раҳбари АҚШга экстрадиция қилинди

2016 йилда АҚШдан Туркияга кетиб, қайтиб келмаган Ансарий 10 йилдан кейин Грузияда қўлга тушди ва 23 сентябрда АҚШга экстрадиция қилинди.

Нетаняху нутқи пайтида зални тарк этган давлатлар рўйхати

Россия, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Озарбайжон бошқа давлатлар Нетаньяхуни тинглашда давом этган.

Раъно Шодиева учун оғир жудолик

Бу ҳақда Раъно Шодиева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво кескин ўзгаради

Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши, ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

Зеленский ёмон хабар олди

Бу ҳақида АҚШ армиясининг истеъфодаги полковниги Даниел Дэвис “Х” ижтимоий тармоғида ёзган.

Трамп ниҳоят Зеленскийнинг қатъий сўровига розилик берди

Бу ҳақда Украина етакчиси Владимир Зеленский маълум қилди.

Taftish.uz таҳририяти ва ДХХ ходимларига ҳукм ўқилди!

Шунингдек, таҳририятнинг яна икки нафар вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимлари 10 йилдан ортиқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинган.

Эрон устидан ғалаба Ўзбекистонни ФИФА рейтингида юқорига кўтарди

Эрон устидан қозонилган ғалаба Ўзбекистон миллий терма жамоасига ФИФАнинг live-рейтингида ҳам фойда келтирди.

"Мен сизнинг олдингизга келдим, лутф кўрсатдим”

Лавров деярли беш йил ичида илк бор Германия ташқи ишлар вазири билан учрашди.

Дунёда атиги уч киши хорижга паспортсиз саёҳат қилиши мумкин

Дунёдаги деярли барча саёҳатчилар бошқа давлатга қонуний равишда бориш учун амалдаги хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши керак.

Шаҳноза Мирзиёева Мусулмон Юнусовнинг мурожаатига муносабат билдирди

Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

«Вафот этган» Бибимарям тирик экани тасдиқланди — Face ID ишга тушди

Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.

Японияда уйқу мусобақаси бўлиб ўтади, унда ғолиб катта пул мукофотига сазовор бўлади

Бу ҳақда dexerto.com портали хабар берди.

Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари кескин ошди

2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.

"Додимни эшитинг, бизни тинч қўйинг, кетинг!"

Россиялик 14 ёшли ўспирин Путинга “даф бўлишини” айтиб мурожаат қилди

«Бу жараён 8 йил вақт олди ва якуний хулосага келиш учун яна анча вақт кетади»

Ферран Сориано «Манчестер Сити»нинг Премьер-лига айбловлари бўйича позициясини билдирди.

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси қаҳрамонларини мукофотлади

Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.

Армиямиз ўтган асрда қолиб кетган - Қосим Жўмарт Тўқаев

Мамлакат президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Мудофаа вазирлигидаги вазиятни кескин танқид қилди.

Кесарча кесиш амалиёти учун тиббий кўрсатмалар белгиланди

Кесарча кесиш амалиётида ҳомиладор аёл салбий оқибатлар ҳақида хабардор қилинади ва унинг ихтиёрий розилиги олинади.

Сўнгги тўрт йилда 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан 445 та жинсий зўравонлик иши қўзғатилган

Бу ҳақда 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова маълум қилди.

Қашқадарёда 21 нафар ўқувчи заҳарланди

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси банк ходимлари билан бирга фуқароларнинг номига кредит ажратиб, "еб юборди"

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон 2031 йилда БМТ Конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясидан сўнг ишини Абу-Дабида — Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда давом эттирди. Нуфузли анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан 5 мингга яқин вакил иштирок этди.

Боғчада боласи зўрланиши иши бўйича терговни Бош прокурор шахсан ўз назоратига олди

Ҳозирда бир нафар гумонланувчи шахс қамоққа олинган.

Учқўрғон воқеаси бўйича расмий баёнот берилди

Иш доирасида бир нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Трампнинг Си Цзиньпин билан сурати сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланганми?

АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.

Швеция Россия билан уруш эълон қилдими?

Швециялик таҳлилчи Ларс Берн Швеция Россияга қарши «ҳарбий истерия»да иштирок этаётган давлатлардан бирига айланганини айтди.

Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.

Путин ва Вучич Украина ва Болқон масалаларини муҳокама қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.

АҚШ разведкаси Саудия Арабистони ядровий қурол яратишидан хавотирда

АҚШ разведка ҳамжамияти Саудия Арабистони келажакда ядровий қурол ишлаб чиқариш имкониятини сақлаб қолаётгани ҳақида хулосага келган.

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

Матбуот билан қарама-қаршилик: CNN журналистига Трамп билан учиш тақиқланди

Оқ уй CNN журналистининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан Теннесси штатига учадиган «Эйр Форс Уан» самолётида бўлишига рухсат бермади.

Ўзбекистондаги барча давлат боғчалари ходимлари текширилмоқда

Учқўрғондаги боғчадаги ҳолатдан сўнг барча давлат боғчалари текширилмоқда.

Тошкент вилоятида салкам 95 кг гашиш гиёҳвандлик воситаси аниқланди

Тергов ҳаракатлари давомида эса бу моддаларни яшириб кетилган жойдан олиб кетиш ҳақида топшириқ берган шахс ҳам аниқланиб, ушланди.

Наманганда жинсий зўравонликка учраган боғча боласи ҳақида тасдиқланмаган хабарларни тарқатмаслик сўралди

Болалар омбудсмани ижтимоий тармоқларда Учқўрғон туманида рўй берган ҳодиса бўйича турли асоссиз маълумотлар тарқалаётгани юзасидан баёнот берди.

Украинада Исроилга қайтаётган 49 ёшли ҳасидий яҳудий урушга сафарбар қилинди

49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.

Наманганда 5 яшар қизалоққа жинсий зўравонлик қилинганлиги юзасидан расмий муносабат берилди

Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Қозоғистонда ўқув машғулотлари пайтида 19 нафар ҳарбий Каспий денгизига оқиб кетди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Тошкентда мактаб қўриқчиси 12 ёшли қизга шилқимлик қилди

Cуд ҳужжатига кўра, 23 ёшли Ш.Ж. мактабда шартнома асосида қўриқчи бўлиб ишлаган.