Технология соҳасида гендер тенгликка эришиш муҳокама қилинди

Технология соҳасида гендер тенгликка эришиш муҳокама қилинди

Пойтахтимизда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети томонидан “Women in Tech” халқаро ҳаракати асосчиси ва раҳбари Аюми Мур Аоки хоним билан ҳамкорликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда ёшлар, айниқса, аёллар ўртасида технология соҳасидаги таълим, бизнес, рақамли инклюзивлик ва тарғибот ҳамда гендер тенглик бўйича ташаббуслар муҳокама қилинди. Тадбир меҳмони талабалар томонидан жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатда рақамли бошқарувга етиш ва унинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш жараёни ҳақида берилган саволларга атрофлича жавоб берди.

Қайд этилганидек, ҳозирги кунда технология соҳасида гендер тенгликка эришишга катта аҳамият берилмоқда. Аёлларнинг ушбу соҳада иштирок этиши ва ривожланиши учун тенг имкониятларни таъминлаш орқали нафақат адолат тарғиб қилинмоқда, балки техно инновацияларнинг тўлиқ салоҳияти ҳам очиб берилмоқда.

Хусусан, аёл сиёсатчилар технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни бошқарадиган сиёсатни шакллантиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди. Уларнинг инклюзив ва адолатли сиёсатни ҳимоя қилишлари жамиятнинг барча аъзоларига фойда келтиради.

Худди шундай, ҳуқуқшунос аёллар қонунчилик базаси технологик тараққиёт билан ҳамнафас бўлишини таъминлаш орқали техно ландшафтга ҳисса қўшадилар. Мураккаб қоидалар, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва ахлоқий мулоҳазалар бўйича уларнинг тажрибаси технологиялар билан боғлиқ потенциал хавф ва суиистеъмоллардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Бу каби давра суҳбатлари талабаларнинг рақамлаштириш соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича билим ва кўникмаси ошишига хизмат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!