Теннисчи қизларимиз Қозоғистонда бош совринни кўзламоқда

Теннисчи қизларимиз Қозоғистонда бош совринни кўзламоқда

Қозоғистонда Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи хотин-қизлар ўртасидаги халқаро турнирда умидли теннисчиларимиз иштирок этмоқда.

Мусобақанинг саралаш босқичида ҳамюртимиз Дария Шубина илк босқичда қозоғистонлик Адия Кенжетайни ҳар иккала сетда бир хил 6:1 ҳисобида таслим қилди. Энди Дария асосий тўр баҳсларига чиқиш учун нейтрал спортчи Устиния Лекомсева билан рақобатлашади.

Афсуски, Мафтунабону Қаҳрамонова, Мадина Давлатова ҳамда Насиба Эсполова каби ёш теннисчиларимиз саралаш баҳсларининг илк турида мағлубиятга учради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!