Темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлигига оид низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда темирйўл транспорти ва метрода хавфсизлик кучайтирилади. Транспорт вазири буйруғи билан темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текширувини олиб бориш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, дея ёзади Norma.uz.
Ҳаракатдаги поезд бошқа поезд билан тўқнашиши; темир йўл изидан чиқиши; поезд шикастланиши; инфратузилма ва (ёки) ташилаётган юкларга зарар етиши; фавқулодда вазиятлар ва бошқалар таъсирида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳодисалар темир йўл транспорти ва метрополитен ҳодисалари ҳисобланади
Ҳаракат хавфсизлиги бузилишлари бўйича ҳодисаларни ҳамда бузилишлар сабаблари, оқибатлари ва ушбу ҳодисаларда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
- темир йўл транспортида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талаблари бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш;
- хизмат текшируви олиб бориш тартиби; хизмат текшируви натижаларини расмийлаштириш тартиби; ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги бузилишларини ҳисобга олиш тартиби.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.