Қўмита Telegram’да букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.
Маълум қилинишича, сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва Telegram мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда букмекерлик хизматларини реклама қилиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Бунда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилувчи шахслар ахборот технологияларидан кенг фойдаланиб, ўзининг шахсини яшириб ёки бошқа ном билан ушбу ҳаракатларни содир этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 46-моддасига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни реклама қилиш тақиқланади.
Бироқ, бу каби ҳолатлар ўрганилганда, букмекерлик хизматларини тарғиб қилаётган электрон ресурслар субъектларини, масъул шахсларини, Telegram канал эгасини ва бошқа маълумотларни аниқлаш имконсиз бўлмоқда.
Ахборот ресурсларини юритувчи шахсларга ваколат доирасида аниқлик киритиш ҳамда тегишли чоралар кўриш юзасидан маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик марказига тақдим этилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.