Тайван Қуролли кучлари бир суткада Хитой армиясининг 103 та самолёти оролга яқинлашаётганини қайд этди, бу янги рекорд. Бу ҳақда Тайван Мудофаа вазирлиги хабар берди.
“17 сентябрдан 18 сентябргача Тайван атрофида Хитой халқ озодлик армиясининг 103 та самолёти ва 9 та кемаси аниқланди. Самолётлардан 40 таси Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган ёки Тайваннинг жануби-ғарбий ва жануби-шарқий ҳаво ҳужумидан мудофаа зоналарига кирган”, — дейилади хабарда.
“ХХО армиясининг давом этаётган ҳарбий ҳаракатлари кескинликнинг кучайишига, шунингдек, минтақавий хавфсизликнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин, биз Пекинни масъулиятни ўз зиммасига олишга ва бир томонлама бузғунчи ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирамиз”, — деб таъкидлади Тайван Мудофаа вазирлиги.
Ўтган йили ёзда АҚШ Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайванга ташриф буюрганидан бери Хитой қўшинлари оролга мунтазам яқинлашмоқда. Хитой томони Тайванни ўз ҳудуди деб билади, шу сабабдан бошқа давлатлар расмийларининг ташрифини орол мустақиллигини қўллаб-қувватлаш сифатида баҳолайди.
19 август куни Хитой ҳарбийлари “сепаратистлар ва хорижий кучлар” ўртасидаги “тил бириктиришдан қаттиқ огоҳлантириш” сифатида Тайван атрофида машғулотлар бошлади. Бунга орол президентлигига номзод, вице-президент Лай Синденинг Парагвайга сафари чоғида қилган баёноти, сўнг транзитда АҚШга тўхтаб ўтгани сабаб бўлди.
“Тайван аллақачон Хитой республикаси деб номланган суверен, мустақил давлат. У Хитой халқ республикаси таркибига кирмайди. Хитой республикаси ва Хитой халқ республикаси бир-бирига бўйсунмайди. Мустақиллик эълон қилишнинг ҳожати йўқ”, — деган Лай.
Расмий маълумотларга кўра, Умра визасига ариза беришнинг сўнгги куни – жорий йил 19 март, Саудия Арабистонига киришнинг сўнгги куни – 2 апрель, мамлакатни тарк этишнинг сўнгги куни эса – 18 апрель этиб белгиланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Эрон ҳукумати сешанба куни талабалар намойишларини давом эттириши мумкинлигини маълум қилди, лекин миллий байроқ ва бошқа «муқаддас нарсалар»га нисбатан ҳурматсизлик қилиш каби «қизил чизиқ»дан ошмасликлари шарт.
Ҳолат юзасидан ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқотда жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаб бўлган ёшларнинг ижтимоий ҳаётга тез мослашишини таъминлаш муҳим эканлигини таъкидлади.
Украина ОАВлари манбаларига кўра, СБУ кечаси дронлар орқали Татарстандаги «Калейкино» нефть насос станциясига зарба берган. Ҳужум ортидан бир неча портлаш содир бўлган ва йирик ёнғин келиб чиққан.
The New York Times (NYT) маълумотига кўра, Европа Иттифоқи (ЕИ) Украинага молиявий ёрдамни тўсиб қўйди, ва бу жуда муҳим ва ҳассос бир пайтда содир бўлди.