Татаристонда уйланиш тақиқланди

Татаристонда уйланиш тақиқланди

Татаристон ҳукумати коронавирус туфайли уйланишни тақиқлади. Бу ҳақда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 30 март, душанба куни эълон қилинган мажбурий ўзини ўзи изоляция қилиш режимини жорий этиш тўғрисидаги қарорида айтилган.

Ҳужжатга кўра, 30 мартдан бошлаб республикада санитария-эпидемиология ҳолати яхшилангунга қадар "фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, туғилиш, вафотни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, оилавий қонунларга мувофиқ алоҳида ҳолатлар бўлган тақдирда никоҳни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатилади".

Душанба куни, Татаристон коронавирус тарқалиши хавфи туфайли минтақа аҳолиси учун мажбурий ўзини ўзи изоляция қилиш режимини жорий этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!