Татар давлат филармониясида Татаристон киносининг юз йиллиги шарафига тантанали тадбир бўлиб ўтди

A A A
Татар давлат филармониясида Татаристон киносининг юз йиллиги шарафига тантанали тадбир бўлиб ўтди

Байрам дастурида МДҲ мамлакатлари киностудиялари раҳбарлари, республика кино саноати фахрийлари, режиссёрлар, продюсерлар, Татаристон кино муассасалари вакиллари, «Татаркино»нинг Москва ва Россиянинг бошқа ҳудудларидаги ҳамкорлари иштирок этди. Татаристон Республикаси Маданият вазири Ирада Аюпова табрик сўзи билан чиқиш қилиб, Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов номидан «Татаркино» маданият муассасаси ходимларига миннатдорчилик мактуби топширди.

Татаристон киносининг 100 йиллигини нишонлаш доирасида Қозонга МДҲ давлатларининг тўртта асосий киностудиялари раҳбарлари: Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, «Қозоқфильм» вице-президенти Аидар Омаров, «Қирғизтасмаси» давлат кино маркази директори Талантбек Талобеков ва «Беларусфильм» бош директори Юрий Алексей ташриф буюришди. Хорижлик меҳмонлар «Татаркино»нинг бир асрлик ижоди алоҳида ҳурматга лойиқ эканлигини, ҳудуд кино ишлаб чиқариш тарихида ўзининг бой мероси билан ажралиб туришини таъкидлади. Меҳмонлар ҳамкорликда фильмлар яратиш ва уларни ўзаро алмашиш имкониятларини кенгайтиришда фаол ҳамкорлик қилиш истагини билдирди.

Қозон давлат маданият институтида Татаристон киносининг 100 йиллигини нишонлаш доирасида «Ҳамкорликда ишлаш – киноиндустрия ривожланишининг драйвери» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Илк марта битта дастурда Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистондан тўртта асосий киностудия раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, Россия ҳамда Татаристоннинг таниқли кино мутахассислари, маданият муассасалари директорлари, продюсерлар ва режиссёрлари тадбирнинг фахрий меҳмонлари бўлди.

Давра суҳбатида киноижодкорлар Россия Федерацияси ва МДҲ давлатлари киностудиялари ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Қозон давлат маданият ва санъат институти ректори Роза Ахмадиева сўзга чиқиб, меҳмонларга ташриф учун миннатдорчилик билдирди:

"Аввало, сиз, азиз меҳмонларга Татаристон Республикаси ва «Татаркино» билан ҳамкорлигингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Россияда кино саноатини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда, соҳага оид лойиҳалар ва меъёрий ҳужжатлар яратилмоқда. «Татаркино»нинг 100 йиллиги ва ташрифингиз халқаро ҳамкорлик аҳамиятининг юқорилигидан далолат беради", – деди Роза Ахмадиева.

Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди:

"Биз «Татаркино» билан илиқ муносабатларга эгамиз. Бир неча йилдан буён янги давлат сиёсати доирасида ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашиб келяпмиз. Кинематография агентлиги таълим йўналишида иш олиб боради, тўрт йил аввал Тошкент шаҳрида ВГИКнинг филиалини очдик. Шунингдек, мунтазам равишда Россия ва Татаристон киноси кунларини ташкил қилиб келамиз. Учинчи йўналиш эса ҳамкорликда ишлаш. Ҳар йили бизга Тошкент ва Бухорода фильм суратга олиш учун бир қанча кинокомпаниялар таклиф билан чиқади, - дея таъкидлади Агентлик раҳбари.

Давра суҳбатида, шунингдек, янги ҳамкорликдаги лойиҳа тақдимоти ҳам бўлиб ўтди, бу ҳақда Ф. Абдухолиқов сўзлаб берди, фильм концепцияси эса режиссёр, Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган артист Салават Юзеев томонидан тақдим этилди. «Устоз» лойиҳасида татар мусулмон олими ва педагоги Шиғабутдин Маржонийнинг ҳаёт йўли мисолида Ўзбекистон ва Татаристоннинг бадиий тарихи ҳақида ҳикоя қилинади. Қаҳрамон ҳаёти давомида кўплаб илм талабида бўлган ёшларга дуч келади ва фильм номида акс этган мақомга етишади.

13 март куни эса Қозон шаҳрида Татаристон киносининг юз йиллигини нишонлаш доирасида ўзбек киноси кунларининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллигининг биринчи котиби Азизбек Раззоқов, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, продюсер, «Бухорийлар» киностудияси асосчиси ва бош директори Улуғбек Абдуллаев ва бошқалар тадбирнинг фахрий меҳмонлари бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Жаҳон чемпионатининг энг қиммат терма жамоалари рейтинги эълон қилинди

2026 йилги мундиалда илк бор 48 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Фабио Каннаваро: “Ўзбекистон терма жамоасидаги муҳитдан завқ оляпман, аммо бош мақсадим — Италия бошқарувига келиш”

2006 йилги Жаҳон чемпиони ва “Олтин тўп” соҳиби, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритаётган Фабио Каннаваро фаолиятидаги энг катта мақсади ҳақида гапирди.

Олимлар хавотирда: Ер секинлашмоқда

Ер сайёраси сўнгги 3,6 миллион йил ичида кузатилмаган даражада секинлашмоқда, деб хабар берди "BBC Science Focus".

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

“Реал” зўр футболчи билан келишувга эришди

Франциялик машҳур ҳимоячи Иброҳим Конате “Реал”нинг охирги йиллардаги президенти Флорентино Перес ўз лавозимини сақлаб қолган тақдирда “Қироллик клуби” футболчисига айланади.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

Ҳожиакбар Алижонов сафдан чиқди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов машғулотлар жараёнида жароҳат олди.

Россия ҳарбийлари ва тарғиботчилари украиналик ракета ишлаб чиқувчиларни нишонга олди

Ушбу компания раҳбариятининг баёнотларига кўра, улар ракеталар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Киев россияликларнинг бу баёнотига изоҳ бермади

Россия Путиннинг урушдаги "янги сифат" ҳақидаги сўзларидан кейин Украина шаҳарларига зарба берди

Киев ракеталар ва дронлар ҳужумига учраши оқибатида турар жой бинолари ва поликлиника шикастланди.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган

Самарқанднинг Пахтачи туманида 4 киши сувда чўкиб кетди

Ҳодиса оқибатида 3, 6, 9 ва 10 ёшли болалар ҳалок бўлган. Маҳалла одамлари кечаси билан болаларнинг мурдасини излашган.

Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз қаватли уйнинг тўққизинчи қаватида жойлашган саккизта хонадоннинг том қисми, шифтлари ва ички ҳудуди жами 300 квадрат метр майдонда ёнган.

Украина зарбалари ортидан Россияда нефть қайта ишлаш ҳажми 16 йиллик минимумга тушди

Бу кўрсаткич 2009 йилдан бери қайд этилган энг паст даража ҳисобланади.

Байрут аҳолиси Даҳия туманини тарк этмоқда

Ливан пойтахти Байрутнинг жанубий чеккасида жойлашган Даҳия тумани аҳолиси ҳудудни оммавий равишда тарк этмоқда.

Эрон АҚШ ва Исроил зарба берган ерости ракета базаларининг учдан икки қисмини тиклади

CNN маълумотларига кўра, Эрон АҚШ ва Исроил томонидан нишонга олинган ерости ракета мажмуаларини тез суръатларда қайта тикламоқда.

Жанубий Кореядаги мудофаа заводида юз берган портлашда 4 киши ҳалок бўлди

Мазкур заводда турли қурол-яроғларни, жумладан, “ер-ер” таснифидаги тактик ракеталарни ишлаб чиқарилади.

АҚШ ҳужумлари оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди

Жанубий Америка қирғоқлари яқинидаги кемаларга АҚШ томонидан берилган ҳаво зарбалари натижасида 202 киши ҳалок бўлган.

Жанубий Африкада ксенофобия кучайди: Ғарбий Африка давлатлари фуқароларини эвакуация қилмоқда

Ғарбий Африка давлатлари ксенофобия ва зўравонлик ҳолатлари кучайгани сабабли ўз фуқароларини Жанубий Африка Республикасидан эвакуация қилишни бошлади.

ПСЖ ғалабасидан кейин Францияда оммавий тартибсизликлар: қарийб 800 киши ҳибсга олинди

Францияда «Пари Сен-Жермен» клубининг Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабасидан сўнг юз берган тартибсизликларда қарийб 800 киши ҳибсга олинди, 200 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Япония аҳолиси кескин қисқариб бормоқда

2025 йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси сўнгги беш йил ичида 3,09 миллион нафарга камайиб, 123,05 миллион кишини ташкил этган.

Ливан Исроил сиёсатига нисбатан кескин баёнот берди

Ливан ҳукумати мамлакат жанубида кенг кўламли вайронагарчилик ва гуманитар инқирозга сабаб бўлган Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш лозимлигини билдирди.

"Киевга ўлим ҳукми чиқарилди"ми?

АҚШ Денгиз пиёдалари корпусининг собиқ разведка офицери ва ҳарбий таҳлилчи Скотт Риттернинг айтишича, Старобельскда содир этилган терактдан сўнг Владимир Зеленский ва Киев режимига мансуб бошқа амалдорлар учун жиддий хавф юзага келган.

"Чегара билмас шифокорлар": "Эбола вируси тобора хавфли тус олмоқда"

“Эбола иситмаси ўчоғи Итури провинциясида аниқлангани расман эълон қилинганига икки ҳафта бўлганига қарамай, вазият ҳанузгача ўта ташвишли бўлиб қолмоқда ва маҳаллий аҳоли ҳамда олдинги сафда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари учун жиддий хавотир манбаи ҳисобланади”, — дейилади ташкилотнинг расмий сайтида эълон қилинган баёнотда.