"Ташкент сити"да вафот этган ишчининг аёли шикоят қилди

"Ташкент сити"да вафот этган ишчининг аёли шикоят қилди

Хабарингиз бор 2019 йилнинг 25 август куни "Ташкент сити"даги қурилишда ишлаган Б.А.Эгамбердиев бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этган эди.

Маълум бўлишича у “TECHNO LOGISTIC CONSTRUCTION” МЧЖда фаолият юритган. Эгамбердиевнинг рафиқасининг билдиришича унга иш берувчи томонидан компенсация тўлаб берилмаган ва шу сабабдан ҳам у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилган. Шундан сўнг Давлат меҳнат инспекциясининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори бошчилигида комиссия тузилиб, текширув ўтказилган. Унинг натижасида бахтсиз ходиса иш билан боғлиқлиги маълум бўлган.

Ўрганиш, мурожаат ва хулосалардан сўнггина вафот этган фуқаронинг рафиқасига компенсация пули тўлаб берилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!