Сенат раиси Танзила Норбоева 18 ноябрь куни ўтказилган 21-ялпи мажлис давомида аёлларни реабилитация қилиш марказлари, хотинларига зўравонлик қилаётган эрлар ҳақида гапирди.
«ННТ томонидан аёлларни реабилитация қилиш марказлари халқаро стандартлар асосида иш олиб боряпти, биз хотин-қизларга ижтимоий ёрдам беришда уларнинг тажрибасидан ҳам фойдаланишимиз керак. Шунингдек, мазкур йўналишда кадрлар салоҳияти масаласи ҳам муҳим. Кимлар аёлларни реабилитация қиляпти? Кимлар аёлларга психологик, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беряпти? Бу борада ҳам муаммолар етарли», — деди Танзила Норбоева.
Сенат раиси бугунги кунда ёрдамга муҳтож аёлларга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳимоя ордерлари берилаётгани, лекин ўша аёл бир ойдан сўнг зўравон эри билан яна ҳаётини давом эттираётгани, яна қайтадан аввалги салбий ҳолатлар юз бераётганини ҳам қайд этиб ўтган.
«Шунинг учун биз биринчи навбатда бу тоифадаги аёлларни тўлиқ нормал ҳаётга қайтариш чораларини кўришимиз керак. Уларни ‘аёллар дафтари’га киритиб, уй-жой масаласи, касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш лозим. Бу ҳам инсон ҳуқуқи, аёл ҳуқуқи», — таъкидлади Т.Норбоева.
«Хотинларига зўравонлик қилаётган шахсларга нисбатан кўрилаётган чоралар етарли эмас. Гарчанд улар қонунчилигимизда белгиланган бўлишига қарамай. Шундай бўлса ҳам бу бўйича ишларни тизимли назоратга олиш керак», — деган Сенат раиси.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.