Танзила Норбоева жинсий тарбия ҳақидаги гапларига ва уни нотўғри тушунганларга изоҳ берди

Танзила Норбоева жинсий тарбия ҳақидаги гапларига ва уни нотўғри тушунганларга изоҳ берди

Олий Мажлис Сенати раиси, гендер тенглик комиссияси раҳбари Танзила Норбоева блогерлар ва журналистлар унинг жинсий тарбия ҳақидаги гапларини мутлақо нотўғри тушинишганини айтди.

Норбоева бу ҳақда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга бағишланган йиғилишда гапирди ва таълим муассасаларида жинсий тарбия дарслари ўтилиши ҳақидаги таклифига изоҳ берди.

–  Ўзбекистонда ажримларнинг 15 фоизи бепуштлик оқибатида бўляпти. Бунда нафақат аёлларнинг, балки эркакларнинг ҳам бепуштлиги кузатилади... Мен жинсий тарбия ҳақида гапирганимда блогер ва журналистларимиз мутлақо нотўғри тушунишди. Жинсий тарбия зарурати ҳақида гапирганимга сабаб, қизларни гинекологга, ўғил болаларни урологга олиб бориб текширтириш, шамоллаш асоратларининг олдини олиш мумкин. Ёшлигидан соғлигига қарайдиган бўлсак, бепуштликнинг олдини олса бўлади, – дейди Сенат раиси.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!