Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Санкт-Петербургда Россия Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.
Учинчи Евроосиё форуми доирасида бўлиб ўтган учрашувда, икки давлат парламентлари раислари Россия ва Ўзбекистон орасидаги муносабатларни янада ривожлантириш, гуманитар ҳамкорлик соҳаларида аёллар ролини оширишга алоҳида эътибор беришга келишиб олишди.
— Россия Ўзбекистоннинг ишончли ва вақт синовидан ўтган стратегик шериги ҳисобланади, икки томонлама муносабатларимиз фаол ривожланмоқда, – деди Олий Мажлис Сенати раиси. – Парламентларимиз аъзолари ўртасидаги мулоқотнинг фаоллашиши, албатта, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамда узоқ муддатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида ҳисса қўшади. Икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, шунингдек, таълим ва бошқа соҳалардаги муносабатларда аёллар ролини ошириш катта аҳамиятга эга.
Матвиенко ўз навбатида Ўзбекистонда Шавкат Мирзёев иштирокида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ва Россия ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ниятида эканини маълум қилди.
— Биз муносабатларимизни юқори даражага олиб чиқишдан манфаатдормиз ва иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз, - деди Федерация Кенгаши раиси.
Ундан ташқари учрашувда парламентлараро ҳамкорликнинг истиқболлари, МДҲ Парламентлараро ассамблея доирасидаги ўзаро ҳамкорлик, шу жумладан, ПА Кенгаши, Ассамблеянинг ялпи мажлиси ва ёшлар мажлисини 2022 йилнинг кузида Ўзбекистонда ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.