Танзила Нарбаева “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди

Танзила Нарбаева “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди.
“Танзила Нарбаева МДҲ иштирокчи давлатларида модел ва миллий қонунчилик, парламентаризмни ривожлантириш, демократия ва конституциявий тузумни мустаҳкамлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қўшган алоҳида ҳиссаси учун МДҲ ПАнинг “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланди”,- дейилган хабарда.
Медални Россия Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко тантанали равишда топширди.
Эслатиб ўтамиз, МДҲ Парламент Ассамблеясининг Кенгаши 2021 йил 25 ноябрь куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтди. Конференция мавзуси “Соғлиқни сақлаш хизматлари билан умумий қамров ва барқарор ривожланиш соҳасидаги мақсадлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!