Танзила Нарбаева Нью-Йоркда юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этади

Танзила Нарбаева Нью-Йоркда юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси доирасида жорий йил 23 сентябрь куни бўлиб ўтадиган “Ёшлар учун меҳнат соҳасидаги келажак: ёшлар бандлигини тарғиб қилиш бўйича стратегик ҳамкорлик” деб номланган юқори даражадаги кенгаш ишида иштирок этади.

Кенгаш ишида Сенат Раиси сўзга чиқиб, “Давлат-хусусий шериклик ёшлар бандлиги дастурларини қандай қўллаб-қувватлаши мумкин? Бунда ҳукумат, ходимлар ва иш берувчиларнинг ўрни қандай?” мавзусида маъруза қилади.
Шу билан бирга, тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида давлат ва хусусий секторлар ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга доир масалалар, шунингдек ёшлар учун муносиб иш ўринларини қўллаб-қувватлашга оид инновацион чора-тадбирлар муҳокама этилади.

Интерфаол баҳс-мунозаралар эса тадбир иштирокчиларига бу борада мамлакатлар тажрибаси билан ўртоқлашиш имконини беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!