Трампнинг янги матбуот котиби ёрдамчиси қурол билан тушган сурати сабабли муҳокамалар марказида.
24 ёшли Бени Рэй Хармони АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот хизмати жамоасига қўшилди. Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли уни MAGA ҳаракатининг ишончли овози деб атаб, янги лавозимида жамоага муносиб қўшимча бўлишини айтди.
📸 Хармони аввал журналист сифатида ишлаган. У 2021 йилда милтиқ билан, Жо Байденга нисбатан ҳақоратомуз ёзув туширилган футболкада суратга тушгани ҳақидаги эски фото ижтимоий тармоқларда яна тарқалди.
Маълумотларга кўра, сурат дастлаб 2021 йил ноябрь ойида республикачи сиёсатчи Жером Беллнинг Instagram аккаунтида пайдо бўлган. Ўша вақтда Хармони унинг сайлов кампаниясида жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор бўлиб ишлаган.
📺 Хармони аввал Real America's Voice телеканалида Оқ уй мухбири бўлган. Шунингдек, у Turning Point USA бошловчиси Жек Пособец учун продюсерлик қилган ва республикачи сиёсатчилар Пол Госар ҳамда Мэтт Гетц билан боғлиқ жамоатчилик билан алоқалар ишларида қатнашган.
Хармони 2 октябрь куни Трамп маъмуриятида ишлашини маълум қилган. Оқ уй эса унинг тажрибасини ҳимоя қилиб, янги лавозимида президентнинг жамоатчилик билан алоқалар жамоасига фойдали бўлишини таъкидлаган.
Бухоро вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ҳам блогернинг ўзи шаҳарга бормагани, у ерга фақат тасвирга олиш гуруҳи келганини маълум қилди
Ўзбекистонда уч нафар қизи бор оилада яна тўрт нафар ўғил фарзанд дунёга келиши кутилмоқда. Оилада ўғил фарзанд кўришни орзу қилган ота-она учун бу кутилмаган янгилик бўлди.
«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ОФК Чемпионлар лигаси Ғарбий минтақаси 2-туридан ўрин олган «Нефтчи»га қарши учрашувдаги ғалабадан сўнг ўз саҳифасида пост қолдирди.
АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили, шунингдек, Россия ва Украина ўртасидаги урушда ташаббус Москва томонига ўтаётгани ҳақидаги фикрга ҳам қўшилмади.
2026 йил охирига келиб Brent, Dubai Fateh ва WTI, каби нефтнинг энг машҳур навларнинг нархлари 1 баррель учун ўртача 95,74 долларга етади, дейилади Халқаро валюта жамғармаси хабарида.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, 12 октябр куни Киевга Россия томонидан баллистик ракеталар билан ҳужум қилинганидан олдин халқаро ҳамкорлардан огоҳлантириш келмаган.
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Яндекс компанияси маълумотлар марказларига берилган зарбалар ижтимоий тармоқлардаги кайфиятга таъсири ҳақида фикр билдирган.