Тан олинмаган Қорабоғ январдан тугатилади

Тан олинмаган Қорабоғ январдан тугатилади

Тоғли Қорабоғ республикаси 2024 йил 1 январдан тугатилади. Тан олинмаган республика президенти Самвел Шаҳраманян тегишли фармонни имзолади.

“2024 йил 1 январгача унинг идоравий бўйсунишидаги барча давлат муассасалари ва ташкилотлари тугатилиб, Тоғли Қорабоғ республикаси (Артсах) ўз фаолиятини тўхтацин”, — дейилади фармонда.

Эслатиб ўтамиз, 1991 йил 2 сентябрда Қорабоғ автоном вилояти ва Озарбайжон ССРга туташ ҳудудларнинг бир қисми чегараларида Тоғли Қорабоғ республикаси ташкил топгани эълон қилинганди. Республика БМТга аъзо бўлган бирорта давлат томонидан тан олинмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!