Таиланддаги машҳур курорт яқинида аммиак сизиб чиқди

Таиланддаги машҳур курорт яқинида аммиак сизиб чиқди

Россияликлар орасида машҳур бўлган Таиланднинг Паттая курорти яқинидаги Банг Ламунг ҳудудида муз заводида аммиак сизиб чиқиши содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Бангкок Пост нашри хабар берди.

Aниқлик киритилишича, воқеа 18-апрел, пайшанба куни ерта тонгда содир бўлган. Воқеа жойига йетиб келган қутқарувчилар аммиак сизиб чиқиши объект атрофидаги радиуси бир километрга яқин ҳудудга таъсир қилганини аниқлади. Завод ишчилари ва икки километр радиусдаги аҳоли зудлик билан евакуация қилинди.

Манбага кўра, ҳодиса оқибатида 100 дан ортиқ киши жабрланган. Одамлар кўзлари ва бурунларида ачиш ҳисси ҳақида шикоят қилдилар, баъзилари еса ҳатто ҳушдан кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!