Фарғонада "товламачи” дугона қўлга олинди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 20 февраль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига 23 ёшли Муножатхон Ф., ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 23 ёшли Зарина Қ., сир сақланиши лозим бўлган фото ва видеотасвирларни турмуш ўртоғига кўрсатмаслиги эвазига 1.500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, Зарина Қ.,га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган. Ўз навбатида, ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Фарғона шаҳрида жойлашган “555” номли кафеда Зарина Қ. билан ва 21 ёшли Мафруза И.,лар товламачилик йўли билан Муножатхон Ф.,дан 1.500 АҚШ доллар пул маблағларини олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.