Фарғонада "товламачи” дугона қўлга олинди

Фарғонада "товламачи” дугона қўлга олинди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 20 февраль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи номига 23 ёшли Муножатхон Ф., ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 23 ёшли Зарина Қ., сир сақланиши лозим бўлган фото ва видеотасвирларни турмуш ўртоғига кўрсатмаслиги эвазига 1.500 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, Зарина Қ.,га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаат қилган. Ўз навбатида, ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Фарғона шаҳрида жойлашган “555” номли кафеда Зарина Қ. билан ва 21 ёшли Мафруза И.,лар товламачилик йўли билан Муножатхон Ф.,дан 1.500 АҚШ доллар пул маблағларини олаётган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси Х.О.Жураев томонидан Зарина Қ., ва Мафруза И.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “в” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!