Тадқиқот: Кўк чой Альцгеймер ва деменция касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин
Англиянинг Ньюкасл университети олимлари томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, кўк чойни мунтазам ичиш Альцгеймер касаллиги ва деменциянинг бошқа шаклларидан ҳимоя қилиши мумкин.
📰 “Phytomedicine” академик журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, асл кўк чой танани саратон касаллигидан ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнаши мумкин.
🌸 Кўк чой таркибидаги антиоксидантлар қаришга қарши таъсирга эга бўлиб, терининг гўзаллиги ва навқиронлигини таъминлаши мумкин.
🔬 Яна бир тадқиқот шуни кўрсатдики, кўк чой экстракти бўлган препаратлар тери тузилишини яхшилайди ва майда ажинлар пайдо бўлишини камайтиради.
🔎 Шунингдек, кўк чой стресс ва хавотирга қарши курашда ҳам самарали. Мисол учун, асабий ҳолатни бартараф этишга ёрдам берадиган аминокислота бўлмиш L-теанин тинчлантирувчи хусусиятга эга.
✅ Қолаверса, аввалги тадқиқотларда кўк чойни мунтазам ичадиган кекса одамларда когнитив функция пасайиши камроқ экани аниқланган.
📌 Кўк чой экстрактидаги флавоноидлар миядаги дофамин ва серотонин даражасини оширишга ёрдам бериши ҳақида далиллар ҳам мавжуд.
📊 Бундан ташқари, кўк чой экстракти 24 соат ичида метаболизм тезлигини 4 фоизга, ёғлар оксидланишини 17 фоизга ва инсулинга сезгирликни 13 фоизга ошириши мумкин.