“Свобода России” легиони илк бор РФнинг Белгород ва Курск областларидаги йўқотишларини эълон қилди

“Свобода России” легиони илк бор РФнинг Белгород ва Курск областларидаги йўқотишларини эълон қилди

“Свобода России” легиони 18 март куни эрталаб Белгород ва Курск областларида чекланган ҳарбий амалиётлар натижасида Россия қўшинларининг йўқотишлари ҳақида эълон қилди, дея хабар беради уларнинг Телеграм-канали.

“ЛСР”нинг таъкидлашича, Белгород ва Курск областлари ҳудудида бир неча кун давом этган чекланган ҳарбий операция давомида Россия қўшинлари “инсон кучи ва техникасида катта йўқотишларга учраган”.

18 март куни эрталаб Белгород ва Курск областларида Путин армиясининг йўқотишлари қуйидагиларни ташкил қилган:

Шахсий таркиб:

  • Қайтариб бўлмас йўқотишлар: 613 нафар ҳарбий хизматчи
  • Санитария йўқотишлари: 829 нафар ҳарбий хизматчи
  • Асирга олинган: 27 нафар ҳарбий хизматчи

Йўқ қилинган техника:

  • 7 та танк (жумладан учта Т-72, битта Т-72БЗ)
  • 20 та БМП (жумладан, БМП-2, БМП-3)
  • 6 та Д-30 гаубицаси
  • 4 та бронетранспортёр
  • 4 та миномёт
  • 2 МТ-12 «Рапира»
  • 2 2С19 «Города-С»
  • 2 та ЗАЛА дрони
  • 1 БМ 21 «Град»
  • 1 “СПГ”
  • 1 та «Муром» мажмуаси
  • 1 та “РЭБ” станцияси
  • 1 та ретранслятор
  • 2 дона зирҳли автомобиль техникаси
  • 2 дона муҳандислик техникаси (экскаваторлар)
  • 57 та турли хил автомобиль техникаси (оғир ва енгил)

Ишдан чиқарилган техника:

  • 1 та Т-80ПВМ танки
  • 1 та Т-72 танки
  • 1 та БМП
  • 1 БМ 21 «Град»
  • 2 МТ-ЛБ
  • 1 Мста-Б
  • 1 ТОС-2
  • 1 БМ 21 «Град»
  • 1 2С1 «Гвоздика»
  • 1 та “РЭБ” станцияси
  • 1 та зирҳли автомобиль
  • 20 та турли хил автомобиль техникаси (оғир ва енгил)

Шунингдек, “ЛСР”нинг қайд этишича, шахсий таркиб жамланадиган жойлар, ўқ-дори омборлари, блиндажлар, антенна мажмуаларига эга миноралар, истеҳкомлар, видео кузатув камералари, уяли алоқа станцияси, Горьковский қишлоғидаги кўприк ва бошқалар йўқ қилинган ёки шикастланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!