Сув остида қолган қадимий шаҳарлар

Сув остида қолган қадимий шаҳарлар

Гватемала. Самабах

Қадимий майя халқининг шаҳар қолдиқлари тахминан 2 минг йил аввал Атитлан кўлининг суви остида қолган. Улар 1996 йилда тўсатдан 30 метрдан ортиқ чуқурликдан топилган. Олимларнинг фикрига кўра, чўкиш вулқон фаолияти оқибатида бир онда юз берган.

Миср. Александрия

Эрамизнинг бошидаги кучли зилзила Қадимий Александриянинг бир қисми чўкишига сабаб бўлди. Машҳур Клеопатра саройи ҳам сув остига ғарқ бўлди. У 1998 йилда бошқа қурилмалар билан бирга топилган. Артефактлар топилган жойда сув ости музей комплексини барпо этиш бўйича лойиҳа мавжуд.

Миср. Гераклеон ва Канопус

Бу икки Қадимий Миср шаҳарлари Египет дарвозалари эди. Улар ҳақида тарихий қўлёзмаларга асосланган афсоналар мавжуд. Фақат 90-йилларнинг охирига келиб, денгиз тубида уларни топишга муваффақ бўлишди. Қурилиш остида сув бўлган ер устида олиб борилган, деган фикр бор. Иншоот вазни сабаб ер қулаб тушган ва сув қаърига барча архитектура бойлигини ўзи билан олиб кетган.

Греция. Павлопетри

Эрамиздан аввалги минг йил аввал юз берган зилзила сабаб сув остига кетган яна бир шаҳарлардан бири Қадимий Павлопетри эди. У саройлар, турар-жой бинолари ва ҳатто қабрларни сақлаб, 30 минг квадрат метрга чўзилган.

Исроил. Атлит-Ям

Бу сув остидаги энг қадимий макон ҳисобланади. Унинг ёши 7 минг йилга тенг. Қадимийлиги сабаб олимлар унинг чўкиши бўйича саволга аниқ жавоб беролмайдилар. Баъзи фикрларга кўра, бу цунами ёки денгиз сатҳининг кўтарилиши бўлиши мумкин.

Ямайка. Порт-Ройал

Қачонлардир Порт-Роял қароқчилар маскани бўлган. Бу ерда бинолар, омборхоналар қурилган, бойликлар тўпланган. Бироқ зилзила ҳеч нимани  аяб ўтирмади. Бугун сайёҳлик объектини яратиш мақсадида қароқчилар сув ости шаҳрини қайта тиклаш бўйича ишлар олиб бориляпти.

Япония. Йонагуни комплекси

Олимлар эрамиздан 3 минг йил аввал улкан пирамидани ёдга солувчи кўп сонли иншоотларни яратиш ким учун зарур бўлганини билишмади. Йонагуни ороли ёнидаги иншоот 25 метр чуқурликда ётибди.

Италия. Байи

Қадимги римлик аслзодалар Байи шаҳрида дам олишни хуш кўришган. Кейинчалик вулқон жараёнлари таъсирида шаҳар чўкиб кетган.

Ҳиндистон. Дварка

Камбей бўғозида археологлар томонидан эрамиздан аввалги 7,5-йилга мансуб бўлган қадимги шаҳар қолдиқлари топилган. У 35 метр чуқурликда ётади. Чўкиш сабаблари табиат ҳодисалари билан боғлиқ.

Куба. Юкатан бўғози

2000-йилларнинг бошида олимлар Куба ороли қирғоқларида қадимий қолдиқларни топишди. Уларнинг ёши 2 минг йилдан ошади деган фикр бор. У тарихчилар учун номаълум бўлган цивилизация томонидан барпо этилган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!