Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Холмуродованинг турмуш ўртоғи ва қайниукасининг ҳаракатидан норози бўлиб, йўллаган видеомурожаати ўрганилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар берди.
Аниқланишича, П.Эргашев янгаси З.Холмуродовани ҳақорат қилганлиги ва унга енгил тан жароҳати етказганлиги юзасидан ЖИБ Жарқўрғон туман судининг 12.02.2021 йилдаги қарорига кўра, П.Эргашевга нисбатан МЖтКнинг 41-модддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, фуқаро З.Холмуродованинг мурожаатида баён қилинган турмуш ўртоғи Ч.Норматов ва қайниукаси П.Эргашевлар томонидан зўрлик ишлатиб, доимий равишда жинсий алоқада бўлганлиги ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатда баён қилинган ҳолатларда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли 30.03.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шу билан бирга, З.Холмуродова ва Ч.Норматовларни шаърий никоҳлаган Х.Тга нисбатан МЖтКнинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш)1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 30.03.2021 йилда ЖИБ туман судига юборилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.