Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Facebook ижтимоий тармоғида гўё Музработ туманидаги 48-умумий ўрта таълим мактаби директори Норқулов Фозил Олимшоевич ва мазкур мактаб директор ўринбосари А.А.нинг овози сифатида тарқатилган аудиоёзув ва ушбу хабарда келтирилган важлар юзасидани қуйидагилар маълум қилинади.
Ушбу ҳолат юзасидан Ф.Норқулов ёзган тушунтириш хатида жумладан шундай жумлалар бор: “Ушбу аудио ёзувни қайта-қайта эшитиб, шуни сездимки, бу ёзувдаги овоз менга тегишли эмас. Мен ўринбосарим А.А.ни бундай сўзлар билан ҳақорат қилмаганман. Бу ёзув ғаразли шахслар тарафидан устакорлик билан сохталаштирилган ёки монтаж қилинган, деб ўйлайман. Кимлардир менга нисбатан ивғогарлик қилган. Мен мурожаат муаллифларидан ушбу аудио ёзув айнан менга тегишли эканлигини исботлаб беришларини сўрайман.
Шунингдек, жорий йилнинг мактабимизни аккредитациялаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сонли қарори билан тасдиқланган давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом талаблари қўпол равишда бузилган. Шу боис мактаб педагогик жамоаси туман аккредитация комиссиясининг тегишли қароридан норози бўлиб, алоқадор вилоят ва Республика ташкилотларига мурожаат қилди.
Ваколатли идоралар томонидан бизнинг важларимиз ўрганиб чиқилиб, мактабимиз карантин билан боғлиқ вазият юмшагандан сўнг қайта аккредитация қилиниши ҳақида маълум қилинди.” Ушбу аудиоёзувни А.А. бундай изоҳлаган: “Бундан бир неча ой аввал мактабимиз директори Ф.Норқулов билан иш вақтидан кейин ўзаро баҳслашиб, айтишиб қолган эдик. Аммо Ф.Норқулов мени қўпол сўзлар билан ҳақорат қилган эмас. Кейинчалик бир-биримиздан кечирим сўраб , ярашиб кетдик. Мен аллақачон Ф.Норқуловни кечирганман ундан норози эмасман. Унга нисбатан ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мен эшитган аудиоёзув менга ва Ф.Норқуловга тегишли эмас. Кимлардир бизни беобрў қилиш, орамизга низо солиш ниятида томоша кўрсатаётганга ўхшайди. “Юқорида баён этилган фикрларга қўшимча изоҳнинг ҳожати йўқ, деб ўйлаймиз. Кўриниб турибдики, ушбу аудиоёзувдаги овозлар айнан Ф.Норқулов ва А.А. га тегишли дейиш учун ҳеч қандай қонуний асос йўқ.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Рауль Асенсио ҳозирда шифохонада бўлиб, унда гастроэнтеритга сабаб бўлган вирусни аниқлаш мақсадида текширувдан ўтмоқда.
Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф Теҳрон Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ бошқариш ҳуқуқига ё музокаралар столида, ёки жанг майдонида эришишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.