Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро Маъмиржон Мадаминов томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 1091 ишонч телефони орқали мурожаат келиб тушди.
Унда истеъмолчи, ўзига тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилига сервис хизмат кўрсатиш мақсадида, Қўрғонтепа шахар, Андижон кўчасида жойлашган “Қўрғонтепа ёшлар соғломлаштириш маркази” МЧЖга қарашли “Бек” автотранспорт воситаларига сервис хизмат кўрсатиш устахона ходими Дониёр исмли шахсга қолдириб кетганлигини, бироқ уста томонидан телефон орқали автомобилни таъмирлаш учун кўтарма ускуна ёрдамида юқорига кўтарилганлиги ва кутилмаганда автомобил кўтарма ускунадан тушиб кетганлиги хақида хабар берганлигини, бунинг оқибатида автомобил кузовининг айрим қисмларига шикаст етканлигини, шунингдек, уста томонидан автомобилнинг зиён етган қисмлари таъмирлаб берилганлигини, лекин автомобилнинг таъмирдан кейинги ҳолати қониқтирмаганлигини баён қилган.
Мазкур мурожаат ўрганилиши натижасида, машина тадбиркор томонидан сифатли таъмирлаб берилишига эришилди
Ана шундай мурожаатлардан яна бири, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро М. Ўзбековдан келган бўлиб, унда истеъмолчи Термиз шаҳридаги «Сурхондарё Автотех хизмати» салонидан 2020 йил 26 март ойида 97.000.000 сўм тўлов қилиб «Cоbalt» автомобилини харид қилган. Бироқ, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан машинанинг орқа қисми иккига бўлиниб кетгани ва салонга мурожаат қилгани, салон таъмирлаб беришдан бош тортганлигини айтиб ўтган.
Мазкур мурожаат Федерациянинг Термиз шаҳар жамияти ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида “Cobalt” автомобили таъмирлаб берилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Бироқ, аниқ сабаб ҳали ҳам номаълум. Кўпгина ҳолларда касаллик ирсий эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу ичак микробиомидаги бузилишлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Япония 2025 йилда ўзига керакли хом нефтнинг 94 фоизини Яқин Шарқдан импорт қилган. Март ойида, АҚШ санкцияларни ечгани ҳақида қарор чиқаргач, Токио Россия нефтини сотиб олишни кўриб чиқишини маълум қилганди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларининг бир қисмини Германиядан олиб чиқиб кетиш борасида НАТО расмийларини олдиндан огоҳлантирмаган, деб хабар бермоқда «Euronews».
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.