Суриянинг "Шайрат" аэродромида дрон операторлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун ўқитилмоқда

A A A
Суриянинг "Шайрат" аэродромида дрон операторлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун ўқитилмоқда

Суриянинг "Шайрат" аэродромида дрон операторлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун ўқитилмоқда. Бу ҳақда Украина ҳарбий разведкаси маълум қилди.

Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармасининг маълум қилишича, тайёргарлик учун “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ва "Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси" масъулдир.

Улар Россия Федерацияси Украинага қарши жанг қилиш учун юборишни режалаштираётган россиялик ва суриялик ёлланма аскарларга "Shahed-136" ва "Аbdali-3" дронларини бошқаришни учун ўргатмоқда, дейилади Украина разведкаси баёнотида.

Россия, Эрон ва Сурия расмийлари бу баёнотга изоҳ бермади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!