Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазири Кая Каллас Сурияга қарши санкцияларни юмшатишни давом эттиришни таклиф қилди.
Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
"Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Сурия вазирликларини реконструкция ва миграция каби соҳаларда молиялаштиришга рухсат бериш учун Европанинг Сурияга қарши санкцияларини янада юмшатишни таклиф қилди", деб ёзади агентлик.
Узоқ йиллар собиқ президент Башар ал-Ассад ҳукуматини бойкот қилган Европа Иттифоқи Суриянинг янги расмийлари билан фаол мулоқот олиб бормоқда. Февраль ойи охирида Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан санкцияларни олиб ташлашни, энергетика, транспорт ва банк секторидаги қатор чекловларни бекор қилишни бошлади. Иттифоқ давлатларидан Сурияга шахсий фойдаланиш учун ҳашаматли буюмларни олиб киришга қўйилган тақиқ ҳам бекор қилинди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.