Сунъий интеллект об-ҳаво прогнозларини баҳолашда ёрдам беради

Сунъий интеллект об-ҳаво прогнозларини баҳолашда ёрдам беради

Tomorrow.io интернет портали об-ҳаво ва иқлим прогнозларига бағишланган, об-ҳаво ва иқлимни таҳлил қилиш учун мўлжалланган генератив сунъий интеллектни (СИ) ишга туширади.

Лойиҳа муаллифларининг фикрига кўра, у об-ҳаво ва иқлимга бағишланган биринчи сунъий интелект бўлади. Гале деб номланган интерактив маҳсулот - лойиҳанинг бир қисмидир.

Гале ёрдамида фойдаланувчилар Туморров платформаси тақдим этадиган кўплаб иқлим ва об-ҳаво маълумотларини ихчам, визуал жиҳатдан жозибали ва иқлим ҳодисаларининг касбий соҳага интеграция қилинган қулай прогноз формат кўринишига келтиришлари мумкин.

Метеорологик сферада сунъий интеллектнинг пайдо бўлиши мижозларга об-ҳаво маълумотларини ўзлари хохлаган форматда тақдим этиш даври бошланаётганини англатади.

Фойдаланувчилар Tomorrow.io платформасидаги 40 дан ортиқ об-ҳаво параметрлари визиализациясидан иборат ҳар қандай индивидуал кириш тўпламини танлаш имкониятига эга бўладилар.

Сунъий интелект турли иқлим моделларининг миллионга яқин маълумотларини тезда таҳлил қилиш қобилияти ёрдамида иқлим ўзгаришига фаол мослашиш ва чидамлиликни ошириш учун янада оқилона қарорлар қабул қилишда муҳим бурилишни тақдим этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!