Украинанинг Суми вилоятида Россия билан чегарадан 15 километр узоқликда жойлашган Глухов шаҳри эвакуация қилинмоқда.
«Вилоят мудофаа кенгашида қарор қабул қилинди ва ҳозир биз Глухов шаҳри ва Глухов жамоасидан аҳолини қандай қилиб тўғри эвакуация қилиш бўйича ушбу қарорни амалга оширмоқдамиз», деди Артюх.
Глуховда 30 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Илгари шаҳар аҳолиси ижтимоий тармоқларда Украина расмийлари Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги «муваффақиятлари» ҳақида гапираётганидан шикоят қилган, бироқ айни пайтда улар Глуховдаги ҳақиқий вазият ҳақида сукут сақлашган. Маҳаллий аҳолининг ҳикояларига кўра, Украина Қуролли Кучлари Курск вилоятига бостириб киргандан сўнг, Глухов рус камикадзелари, ҳаво тўдалари ва ракеталарининг мунтазам ҳужумларига учраган.
Шаҳноза Мирзиёева фуқароларнинг мурожаат ва фикр-мулоҳазалари тизимдаги камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Бибимарямнинг сўзларига кўра, муаммо 2022 йилда, биринчи фарзандини дунёга келтирганидан кейин юзага келган. Унинг айтишича, туғруқхонада ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида чақалоқнинг ўлими ҳақидаги маълумотга онанинг ўлими ҳам қўшиб юборилган. Натижада у давлат базаларида вафот этган фуқаро сифатида қайд этилган.
Бу ҳақда 29 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Гулруҳ Агзамова маълум қилди.
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 21 нафар ўқувчиси кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош Ассамблеясидан сўнг ишини Абу-Дабида — Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессда давом эттирди. Нуфузли анжуманда дунёнинг турли мамлакатларидан 5 мингга яқин вакил иштирок этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп «Трут Сошиал» ижтимоий тармоғида Вашингтон яқинидаги Эндрюс ҳарбий-ҳаво базасида Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан қизил гилам устида турган суратини жойлаштирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш ва минтақадаги жангларни етти кун ичида тўхтатишни назарда тутган тинчлик таклифини рад этди, дея хабар бермоқда нашр америкалик расмийларга таяниб.
Россия президенти Владимир Путин ва Сербия раҳбари Александр Вучич телефон орқали суҳбатлашиб, икки томонлама ҳамкорлик, Украинадаги можаро ва Болқондаги вазиятни муҳокама қилди.
49 ёшли Йонатан Карлински-Машек Рош ха-Шана байрами муносабати билан Украинага келган ва Исроилга қайтиш учун чегарадан ўтаётганда Исроил паспортини кўрсатган.
Болага қарши мазкур жинсий зўравонлик ҳолати юзасидан Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан 12.09.2026-йилда ЖКнинг 118-моддаси 4-қисми, 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.