Судъялар олий кенгаши раиси Ҳолмўмин Ёдгоров депутат Расул Кушербаев устидан парламент этика комиссиясига арз қилган. Бу ҳақда Кушербаев ўзининг "Телеграм" каналида маълум қилмоқда.
Даъво сабаби қилиб депутат ўзининг мунозараларидан бирида уларни 2 дақиқа-ю 24 сонияда 9 марта номард деб атагани кўрсатилган.
"Бу инсонни прокурор, терговчи ё ҳоким деб ўйламанг. У вақтда у киши Олий суд раисининг ўринбосари, мустақил, холис суд ҳокимиятининг вакили эди. Энди эса Судъялар Олий Кенгашига раислар.
Бу киши ўшанда судъялик обрўсини "пачоқ қилиб" айбсизлик презумциясигаям қарамай, тергови тугамаган, суд баҳо бермаган Бўстонлиқдаги бир гуруҳ фуқароларни ноқонуний уй қурган, сохта ҳужжат тайёрлаган, деб шу йўл билан ўзининг қуйи судларига "яширин кўрсатма" берворгандилар. Ана мардлик",–дея муносабат билдирган Кушербаев.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.