Суданда 18 миллион одам ўткир озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда

Суданда 18 миллион одам ўткир озиқ-овқат танқислигига дуч келмоқда

Судан армияси ва ҳарбийлаштирилган тезкор ҳаракат кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашув Суданда 18 миллион кишини, яъни мамлакат аҳолисининг учдан биридан кўпроғини қаттиқ озиқ-овқат тақчиллигига дучор қилди.

Бу ҳақда Судандаги мустақил халқаро фактларни аниқлаш миссияси раиси Муҳаммад Чанде Усмон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 56-сессиясида маълум қилди.

У Суданда бир йилдан ортиқ вақтдан бери бузғунчи уруш давом этаётганини, мамлакатда асосий инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига эътибор берилаётганини эслатди.

БМТ можаронинг аянчли оқибатлари ва тинч аҳоли бошдан кечирган улкан азоб-уқубатлардан чуқур хавотирда, деди у.

Усмон, мамлакатда тиббиёт муассасаларининг нишонга олинганига эътибор қаратди. «Бу кўплаб яраланган тинч аҳолини даволашни имконсиз қилди. Муҳим ҳудудларга дори-дармонларни этказиб беришга тўсқинлик қилди. Тиббиёт муассасаларининг йўқлиги ёки кириш имкони бўлмагани учун можаролар чоғида кўплаб тинч аҳоли жароҳатларидан ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор», — деди у.

БМТ вакили можаро тинч аҳолининг мисли кўрилмаган оммавий кўчирилишига сабаб бўлганига эътибор қаратди. «2023 йил апрель ойида можаро бошланганидан буён деярли 9 миллион одам мажбуран кўчирилди. 1,8 миллиондан ортиқ одам қўшни давлатларга қочиб кетди», - дейди Усмон.

У чекланган ресурсларга қарамай, Судандаги можародан қочган қочқинларни қўллаб-қувватлашда давом этаётган мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини олқишлади.

«Суданда очарчилик авж олиб, 18 миллионга яқин одам кескин очликдан азият чекмоқда. Камида 5 миллион тинч аҳоли, жумладан, болалар ва ҳомиладор аёллар очликдан ўлиш хавфи остида», — деди у.

Усмон, БМТ бошчилигидаги Суданга жорий йилда бошланган Фавқулодда ёрдам режасининг атиги 16 фоизи молиялаштирилганини ва мамлакат аҳолисига керакли ёрдамни етказиш учун етарли эмаслигини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!