Стулда намоз ўқишнинг қандай тартиб ва одоблари бор?

A A A
Стулда намоз ўқишнинг қандай тартиб ва одоблари бор?

Бугунги кунда масжидларимиз хонақоҳларида бир ёки бир нечта курсилар (стуллар) қўйилганини кўриб қоламиз. Бу курсилар бирор узр сабабли намозни тик туриб ўқий олмайдиган, шунинг учун ўтириб намоз ўқийдиган биродарларимиз учун қўйилган бўлади. Одатда қувват йўқлиги, беморлик ва шу каби узрли сабаблар туфайли намозхонларимиз курсига ўтириб намоз ўқийдилар. Бироқ, намозни ўтириб ўқиш учун узрли ҳолатларнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор, фақиҳ уламоларимиз бу масалаларни ҳам чуқур ўрганиб, уларга оид ҳукмларни батафсил баён қилишган.

Курси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан аввалда ҳам, саҳобалар, табаъа тобеъинлар замонларида ҳам бор эди. Уларнинг даврида жангу жадаллар кўп бўлган. Кимнингдир оёғи кесилиб, қиёмга қодир бўлмаган, бошқасини бели синган, яна бирининг боши жароҳатланиб, сажда қила олмаган. Шундай бўлса-да, уларнинг бирортаси курсида ўтириб намоз ўқигани ривоят қилинмаган. Уларнинг барчалари ерга ўтириб намоз ўқиганлар. "Ал-муъжамул авсат" китобида бундай дейилган:

عن عبيد الله بن عمر رَضِي اللهُ عَنْهُ، عن نافع ، عن ابن عمر قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : " من استطاع منكم أن يسجد فليسجد ، ومن لم يستطع فلا يرفع إلى جبهته شيئا ليسجد عليه ، ولكن ركوعه وسجوده يومئ برأسه "

Табаронийнинг "Ал-муъжамул кабир" китобида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан бири бемор бўлганида уни кўришга бордилар. Мен у зот билан бирга эдим. Унинг ҳузурига кирсак, олдига бир ёғочни қўйиб, пешонасини унга қўйиб намоз ўқиётган экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ишора қилган эдилар, у ёғочни ташлаб юбориб, ёстиқни олди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қўй уни. Агар ерга сажда қила олсанг, шундай қил. Қила олмасанг, ишора қилиб ўқигин, саждангни эса рукуъингдан пастроқ қилгин", дедилар.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг замонларидан тортиб, мутааххир фуқаҳоларнинг замонигача бирорта фақиҳ "курсида ўтириб намоз ўқиш" деган масалани баён қилган эмас. Чунки намоз улуғ бир ибодат бўлиб, банда бу ибодатда Роббининг ҳузурида ўзининг ожизлиги, синиқлигини, хорлигини изҳор қилади. Курсида ўтириш эса иззат ҳисобланади.

Агар бирор сабаб туфайли одам умуман ерга ўтира олмаса, унинг курсида ўтириши мустасно. Чунки ўтиришга ожиз бўлган кишига ётиб намоз ўқишга рухсат берилган. Ночор ҳолатдагина курсига ўтириб, ишора билан намоз ўқишга ижозат бор. Масалан, жарроҳлик амалиётидан сўнг фақатгина курсида ўтириб ўқиш қулай бўлса, ана шундай мажбурий ҳолатлардагина бунга ижозат берилади. Лекин бемор одам масжидга ўзи юриб келса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликларида ўтириб намоз ўқиганларидек ўтиришга қодир бўлса, сафни текис қилишдек вожиб амалга хилоф қилиб, сафдан олдинга ёки орқага ўтиб кетиш жоиз эмас. Чунки курсида ўтиргани учун сафдан орқароқда туриб, кейинги сафда турган кишининг сажда қиладиган жойини эгаллаб олиши ёки сафдаги ўрнини бўш қолдириб, сафдан олдинга чиқиб ўтириб олиши мутлақо жоиз эмас.

  1. Ким бирор узри ёки беморлиги туфайли тик туришга қодир бўлмаса ёки тик тура олса ҳам, йиқилиб тушиши мумкин бўлса ё ҳолати шаръан узрли деб баҳолайдиган даражада ночор бўлса (моҳир (тажрибали) мусулмон шифокор «Тик турсангиз, дардингиз зиёда бўлади ‎ёки соғайишингиз кечикади» десагина ҳолатни шаръан узрли дейиш мумкин‎), ёки тик турганда чидаб бўлмайдиган оғриқ турса ёки боши айланса, бу ҳолатларнинг барчасида ўтириб намоз ўқиш жоиз.

Бу ҳақда «Дуррул муҳтор»нинг муаллифи қуйидагиларни келтиради:

(مَنْ تَعَذَّرَ عَلَيْهِ الْقِيَامُ) أَيْ كُلُّهُ (لِمَرَضٍ) حَقِيقِيٍّ وَحَدُّهُ أَنْ يَلْحَقَهُ بِالْقِيَامِ ضَرَرٌ بِهِ يُفْتَى (قَبْلَهَا أَوْ فِيهَا) أَيْ الْفَرِيضَةِ (أَوْ) حُكْمِيٍّ بِأَنْ (خَافَ زِيَادَتَهُ أَوْ بُطْءَ بُرْئِهِ بِقِيَامِهِ أَوْ دَوَرَانَ رَأْسِهِ أَوْ وَجَدَ لِقِيَامِهِ أَلَمًا شَدِيدًا.. صلى قاعدا

Бир кишининг намоздан олдин ёки намоз ичида (фарз намозида) касаллиги зиёда бўлса ёки тик тургани учун дардининг тузалиши кечикса (бу ҳолатнинг охирги чегараси тик турса зарар етишидир, шунга фатво берилган), боши айланса ёки тик турса қаттиқ оғриқ тургани учун (каби ҳукмий касаллик сабабли) тик туриши узрли бўлса, ўтириб ўқийверади.

Қиёмни соқит қилувчи узрлар

Қиёмни икки нарса соқит қилади:

* тик туришга умуман қодир бўлмаса.

* тик тура олса ҳам, ҳозиқ табиб туришни ман қилган бўлса ёки тик тургани учун касали кучайса, боши айланиб йиқилиши мумкин бўлса ёки касалининг тузалиши кечикса ёки қаттиқ оғриқ турса.

  1. Тик тургани сабабли пайдо бўладиган оғриқ енгил бўлса, чидаса бўладиган даражада бўлса, шаръан ўтириб ўқишга узр бўла олмайди. Бу ҳолатда ўтириб ўқиган намоз дуруст бўлмайди.

وإن لم يكن كذلك (أي بما ذكر) ولكن يلحقه نوع مشقة لا يجوز ترك القيام. (التاتارخانية).

وَإِنْ قَدَرَ عَلَى بَعْضِ الْقِيَامِ ) وَلَوْ مُتَّكِئًا عَلَى عَصًا أَوْ حَائِطٍ ( قَامَ ) لُزُومًا بِقَدْرِ مَا يَقْدِرُ وَلَوْ قَدْرَ آيَةٍ أَوْ تَكْبِيرَةٍ عَلَى الْمَذْهَبِ لِأَنَّ الْبَعْضَ مُعْتَبَرٌ بِالْكُلِّ

Агар бундай (яъни юқорида зикр қилингандек) бўлмаса, аммо бирор машаққат етиши мумкин бўлса, ўтириб ўқиш жоиз бўлмайди («Татархония»).

Агар (ҳассага ёки деворга суяниб бўлса ҳам) озгина туришга қодир бўлса, (имкони борича, ҳанафий мазҳабига кўра бир оят ёки бир такбир миқдорича) тик туриб ўқийди (чунки озгина миқдорда туриш ҳам тўлиқ туриш ҳисобланади).

Қиёмга қодир бўлмаса

  1. Ким юқоридаги сабаблар туфайли тик туришга қодир бўлмаса, лекин ўтирган ҳолда рукуъ, сажда қилиб намоз ўқишга қодир бўлса, ерга ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда билан намоз ўқийди. Бундан бошқа суратда ўқиш жоиз эмас.

وإن عجز عن القيام وقدر على القعود، فإنه يصلي المكتوبة قاعداً بركوع وسجود، ولا يجزئه غير ذلك(التاتارخانية).

Тик туришга имкони бўлмай, ўтиришга қодир бўлса, фарзларни ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди. Бундан бошқача суратда ўқиш жоиз эмас («Татархония»).

  1. Бир одам ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб намоз ўқишга ҳам қодир бўлмаса, ўтирган ҳолда ишора билан ўқиши фарз бўлади, бундай одам сажда ишорасини рукуъ ишорасидан пастроқ қилади. Ўтирган ҳолати ташаҳҳуд ҳолатида бўлиши шарт эмас. Қандай ўтириш ўзига қулай бўлса, шундай ўтираверади.

وإن عجز عن الركوع والسجود وقدر على القعود فإنه يصلي قاعداً بإيماء، ويجعل السجود أخفض من الركوعظ.

Рукуъ ва сажда қила олмаса, фақат ўтиришга қодир бўлса, ўтирган ҳолда, саждани рукуъдан пастроқ қилиб, имо-ишора билан ўқийди.

  1. Бир киши ўзи ўтира олмаса, лекин девор, одам ёки бошқа бирор нарсага суяниб ўтиришга қодир бўлса, суянган ҳолда намоз ўқиши шарт, ётиб олиб ўқиши мумкин эмас.

إذا لم يقدر على القعود مستوياً، وقدر عليه متكئاً، أو مستنداً إلى حائط أو إنسان، أو ما أشبه ذلك، قال شمس الأئمة الحلواني رحمه الله: قال مشايخنا رحمهم الله: يجزىء أن يصلي قاعداً مستنداً أو متكئاً، لا يجزئه أن يصلي مضطجعاً.

Тўғри ўтиришга имкони бўлмай, деворга ёки бирор одамга ёки шунга ўхшаш нарсаларга суяниб ўтира олмаса, бу борада Шамсул Аимма Ал-Ҳулваний роҳимаҳуллоҳнинг айтишича, машойихларимиз «Суянган ҳолда ўтириб ўқиши жоиз бўлади. Ётган ҳолда ўқиши эса жоиз эмас», деганлар.

 

Ўтиришга ҳам қодир бўлмаса

  1. Агар одам ҳар қандай ҳолатда ҳам ўтиришга қодир бўлмаса, ётган ҳолида, ишора билан намоз ўқиши фарздир. Бунда бемор икки оёғини қибла томонга узатиб, қодир бўлса икки тиззасини бир оз буккан ҳолда, рукуъ ва саждани боши билан ишора қилиб ўқийди. Бош томонини бир оз кўтариб қўйилса, юзи осмонга қараган бўлмайди. Шунингдек, юзини қиблага қаратган ҳолда ўнг ёки чап ёнбоши билан ётиб ишора билан намоз ўқиса ҳам бўлади.

وَإِنْ تَعَذَّرَ الْقُعُودُ ) وَلَوْ حُكْمًا ( أَوْمَأَ مُسْتَلْقِيًا ) عَلَى ظَهْرِهِ ( وَرِجْلَاهُ نَحْوَ الْقِبْلَةِ ) غَيْرَ أَنَّهُ يَنْصِبُ رُكْبَتَيْهِ لِكَرَاهَةِ مَدِّ الرِّجْلِ إلَى الْقِبْلَةِ وَيَرْفَعُ رَأْسَهُ يَسِيرًا لِيَصِيرَ وَجْهُهُ إلَيْهَا ( أَوْعَلَى جَنْبِهِ الْأَيْمَنِ ) أَوْ الْأَيْسَرِ وَوَجْهُهُ إلَيْهَا ( وَالْأَوَّلُ أَفْضَلُ ) عَلَى الْمُعْتَمَدِ رد المحتار

Бирор нарсага суяниб ўтиришнинг ҳам имкони бўлмаса, чалқанча ётиб, оёқларини қибла тарафга узатиб, тиззаларини бир оз кўтариб, юзи қиблага юзланиши учун бошини бир оз кўтариб ўқийди. Ёки ўнг ёки чап тарафига ёнбошлаб юзини қиблага қаратиб, имо-ишора билан ўқийди. Биринчи сурат афзалроқ («Роддул Муҳтор»).

Беморлардан бошқалар оёғини қиблага узатиб ётиши танзиҳий макруҳдир.

Намоздаги қиём ва қаъданинг таърифи. Юқорида «тик туриш» ва «ўтириш» сўзлари ишлатилди. Тик туришнинг миқдори ҳақида уламоларимиз қуйидагиларни айтганлар: «Қиём деб инсоннинг қаддини тик тутишига айтилади. Бунда бир оз эгилишнинг ҳам зарари йўқ, лекин бу нарса рукуънинг энг паст даражада адо бўладиган миқдорига етмаслиги керак». Тик турган киши 90 даражада эгилса, тўлиқ рукуъ қилган бўлади, 45 даражадан ўтиб эгилса, рукуънинг энг оз миқдори бўлади. Бунда қўлини ёзса, тиззага етадиган бўлади. 45 даражадан камроқ эгилса тик турган (қоим) ҳисобланади.

اتفق الفقهاء على أن القيام المطلوب شرعاً في الصلاة هو الانتصاب معتدلاً , ولا يضر الانحناء القليل الذي لا يجعله أقرب إلى أقل الركوع بحيث لو مدّ يديه لا ينال ركبتيه. الموسوعة الفقهية

Фуқаҳолар «Намозда шаръий талаб қилинган тик туриш – мўътадил тўғри туришдир. Бунда қўлни чўзганда тиззага етмайдиган даражада бир оз эгилишнинг зарари йўқ» деб иттифоқ қилишган («Мавсуъатул-фиқҳийя»).

Қаъда деб ҳаммамиз биладиган оддий ўтиришга айтилади. Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қаъдага таъриф бериб, «Инсон танасининг белдан паст қисми букилиб, орқанинг ерга тегиши қаъда деб аталади», деганлар.

Ерга ўтирган ҳолида бошини ерга қўйиб сажда қила оладиган киши курсига (стулга) ўтириб намоз ўқиш жоизми?

Баъзи одамлар тик туришга қодир бўлмаса ҳам, ўтириб сажда қилишга қодир бўлса, курсида ўтирган ҳолларида ишора билан сажда қилишлари жоиз эмас, чунки пешонасини ерга теккиза оладиган кишига ишора билан сажда қилиш кифоя қилмайди.

Фуқаҳоларимиз саждага таъриф бериб, «вазъур-роъси ъалал-ард», яъни «бошни ерга қўйиш» деганлар. Баъзилар «тасвиятул-аълаа маъал-асфал», яъни «бошни оёқ билан тенг қилиш», дейишган (бош оёқдан бир ғишт баробарича кўтарилса жоиз‎). Курсига ўтириб сажда қилувчилар мана шу фарзни тарк қилган бўладилар. Бундай ҳолда ўқилган намозни қайта ўқиш шарт («Аҳсанул фатаво»).

Савол: Энгашса қон босими ошиб кетадиган одам ишора билан сажда қилса бўлади-ми?

Жавоб: Ундай кишилар бошларини ерга қўйиб сажда қила олмаганлари учун курсига ўтириб, ишора билан сажда қилишлари жоиз.

Рамазон Бутий роҳматуллоҳи алайҳ ўтириб намоз ўқиш ҳақида шундай деганлар: «Курсида намоз ўқишда асосий шарт шуки, ҳозиқ (моҳир), ишончли, намозхон табиб беморга ерга ўтириб намоз ўқиши мумкин эмаслигини айтган бўлиши керак. Бундан бош қача ҳолатда курсида ўтириб намоз ўқиши жоиз эмас. Агар шифокор тик туришни тақиқлаган бўлса, аммо ўтириб рукуъ сажда қилишни ёки ишора билан сажда қилишни тақиқламаган бўлса (у одамнинг курсига эмас), ерга ўтириб намоз ўқиши вожибдир».

 

Ибодатларда бошқа дин вакилларига ўхшаб қолиш

Курсига ўтириб ўқишда насороларнинг ибодатхонасидаги ҳолатга ўхшаб қолиш хавфи ҳам бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ибодатларда аҳли китобларга ўхшашдан қаттиқ қайтарганлар.

Такбири таҳрима учун қиём шартдир

Одатда курсига ўтириб ўқийдиган кишилар юриб келиб, курсига ўтириб, сўнг қулоқ қоқиб, намозга киришадилар. Такбири таҳриманинг шарти эса намозга тик турган ҳолда киришишдир. Бу ҳолатда мана шу шарт бажарилмай қолади.

شرط صحة التكبير أن يوجد في حالة القيام في حق القادر على القيام ، سواء كان إماما أو منفردا أو مقتديا ، حتى لو كبر قاعدا ثم قام لا يصير شارعا ، ولو وجد الإمام في الركوع أو السجود أو القعود ينبغي أن يكبر قائما ثم يتبعه في الركن الذي هو فيه ، ولو كبر للافتتاح في الركن الذي هو فيه لا يصير شارعا لعدم التكبير قائما مع القدرة عليه .

Имом учун ҳам, ёлғиз намоз ўқиётган одам учун ҳам, иқтидо қилган одам учун ҳам такбири таҳриманинг шарти шуки, қиёмга қодир бўлган одам тик туриб такбир айтиши керак. Бундай одам ўтирган ҳолида такбир айтса, намозга кирган ҳисобланмайди. Имом рукуъ, сажда ёки қаъдада бўлса, намозга янги қўшилаётган одам такбирни тик туриб айтиб, кейин имомга эргашиши шартдир. Имом саждада ёки қаъдадалигида унга иқтидо қилган одам ўтириб олганидан кейин такбир айтса, намозга киришган бўлмайди, чунки у қиёмга қодирдир («Бадоиус саноиъ»).

Қиёмга қодир бўлишнинг миқдори

Бир киши ҳассага ёки деворга суяниб бўлса ҳам тик тура олса, намозда ана шундай туриши шарт, чунки қиём фарздир, қўлни киндик остида боғлаш эса суннатдир. Фарзни адо қилиш учун суннатни тарк қилиш жоиз. Бир-икки оят ўқилгунча қодир бўлиб, қолганига қодир бўлмаса ҳам, шунча миқдор тик туриш фарздир.

وإن قدر على بعض القيام) ولو متكئا على عصا أو حائط (قام) لزوما بقدر ما يقدر ولو قدر آية أو تكبيرة على المذهب،

Агар ҳасса ёки деворга суяниб ўқишга қодир бўлса, қодир бўлган миқдорича тик туриб ўқиши шарт. Агарчи бир оят миқдори ёки унга ҳам ярамаса, такбири таҳримани айтиш миқдорича бўлса ҳам.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Manba: muslim.uz

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Яна бир давлат Эронга махфий равишда ҳужум уюштирган

Бу ҳақда Reuters агентлиги Ғарб давлатлари ва Эрондаги манбаларига таяниб хабар берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

Ҳарбий қўмондонлик Путинни Россия армияси кузгача бутун Донбассни эгаллашига ишонтирди

Бу ҳақда Financial Times Россия президентининг атрофидаги манбалар, вазиятдан хабардор суҳбатдошлар ва Украина разведкасининг баҳосига таяниб ёзмоқда.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Унга кўра, ушбу кунларда республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (243-сон, 15.05.2026 й.) билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Шоҳимардон Ҳамроев 105 ёшида вафот этди

Шоҳимардон ота Ҳамроев Сурхондарё вилоятида ҳаёт бўлган сўнгги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси эди.

Президентга энг кўп мурожаатлар қаердан юборилади?

Президент Халқ қабулхонасига ўтган бир ҳафтада 12448 та мурожаат келиб тушди.

Ўзбекистон U-17 аламли тарзда Осиё кубогини тарк этди

Тенг курашлар остидан ўтган учрашувда ҳар икки томон имкониятларга эга бўлди.

Путин Украинада Киев ва Одессани эгаллаш каби кенгроқ мақсадларни кўзлаётган бўлиши мумкин

Хусусан, гап стратегик аҳамиятга эга бўлган, жумладан, Қора денгизга чиқиш йўли ва асосий логистика тугунлари ҳисобланган ҳудудларга нисбатан эҳтимолий даъволар ҳақида кетмоқда.

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.

“Ўзбекистон глобал инвесторлар диққат марказида” — дунёнинг йирик инвесторлари тарихий IPOни эътироф этмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади.

Нетаньяху: Исроил ҳозир Ғазонинг 60 фоизини назорат қилмоқда

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг айтишича, асосий вазифа Ғазо Исроилга таҳдид солмайдиган ҳолатга келтиришдир.

Каллас АҚШ, Хитой ва Россияни Европани бўлишга уринишда айблади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас АҚШ, Хитой ва Россия Европани заифлаштиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Москва ва атрофидаги ҳудудга йирик дрон ҳужуми: уч киши ҳалок бўлди

Москва ва Москва вилояти бир йилдан ортиқ вақт ичидаги энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида камида уч киши ҳалок бўлди, 17 киши турли даражада жароҳат олди.

ЖССТ Эбола вируси сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди

ЖССТ Африкада Эбола эпидемияси туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Италиянинг Модена шаҳрида автомобил пиёдаларни уриб кетди

ANSA маълумотларига кўра, ҳодисага сабабчи бўлган шахс келиб чиқиши шимолий африкалик бўлган 30 ёшли Италия фуқаросидир.

Бангкокда поезд автобус билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

Ҳалокатга учраган поезд оғир контейнерларни ташиётган бўлган ва тўқнашувгача ўз вақтида тормоз беришга улгурмаган.

Путин «Молдовани дарғазаб қилувчи» ҳужжатни имзолади

Россия президенти Владимир Путин Днестрбўйи аҳолисининг Россия фуқаролигини олишини осонлаштирувчи фармонга имзо чекди.

Ўзбекистон делегацияси “Women in Tech Global Summit 2026”да иштирок этди

Ҳар йили ўтказиладиган “Women in Tech 2026” саммити Африканинг энг йирик технологик хабларидан бири ҳисобланган Кейптаун шаҳрида (Жанубий Африка Республикаси) бўлиб ўтди. Бу галги тадбир дунёнинг 60 мамлакатидан 700 дан ортиқ иштирокчини, хусусан, халқаро ташкилотлар, технологик компаниялар, давлат сектори, стартап-экотизимлар ва “Women in Tech” глобал ҳамжамияти вакилларини бирлаштирди.

Ўзбекистон илк бор жаҳон молия бозорида: миллий IPO орқали 600 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди

Ўзбекистон тарихида илк бор йирик халқаро акциядорлик битими амалга оширилди — “Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” АЖ (UzNIF) ўз акцияларини Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарди.

Зеленскийнинг «ўнг қўли» — Андрей Ермак қамоққа олинди

Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.

Гаитида қуролли тўдалар тўқнашуви: 5 мингдан ортиқ одам уй-жойсиз қолди

Гаитида қуролли тўдалар ўртасидаги шиддатли тўқнашувлар оқибатида сўнгги уч кун ичида қарийб 5300 киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди.