«Straus House» таъсисчиси Иброхим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди

«Straus House» таъсисчиси Иброхим Исроилов мижозларидан олган пулларни нималарга сарфлагани маълум бўлди

Аввалроқ «Strause House» МЧЖ таъсисчиси Иброхим Исроилов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментидан олинган маълумотга кўра, ҳозирги кунда «Strause House» МЧЖ таъсисчиси Иброхим Исроиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблов эълон килинган. Дастлабки тергов давомида “Straus House” МЧЖ ҳисоб рақамига 2018 йилнинг декабрь ойидан 2019 йилнинг август ойига қадар мижозлардан жами 15 млрд. сўмга яқин пул маблағлари кирим қилинган. Кирим қилинган пул маблағларининг 4,5 млрд. сўм қисми жамият таъсисчи И.Исроиловнинг шахсий пластик карточкасига қарз сифатида ўтказилиб, бу маблағларнинг бир қисмини муқаддам содир этган фирибгарлик жинояти бўйича моддий зарарни қоплашга, ўзи учун 1 дона “Малибу 2” ва 2 дона “Ласетти” русумдаги автомашиналар сотиб олишга, Туркия, БАА, Эран, Таиланд, Малайзия, Россия Федерацияси ва Украина давлатларига бориб дам олиш ва ўзининг бошқа эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Шунингдек, Иброхим Исроиловнинг ОАВдаги чиқишларидан бирида «Straus House»нинг карантин зонасида 5 минг дона туяқуш жўжалари сақланаётганлиги ҳақида хабар берган. Ўрганишлар натижасида ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топмаган. Мавжуд 500га яқин жўжалар Ўзбекистонда туяқуш етиштирувчи корхоналардан олганлиги маълум бўлган. Компания таъсисчисининг келаси йилларда экспорт қилишни режалаштираётганлиги ҳақидаги ваъдалари бўйича ҳам текширувлар ўтказилган. Бироқ, ўрганишларда компания бундай (экспорт) салоҳиятга эга эмаслиги аниқланган.

Олиб борилаётган дастлабки тергов жараёнларида И.Исроилов томонидан жиноий йўллар билан қўлга киритилган маблағлар эвазига сотиб олинган автотранспорт воситалари, кўчмас мулк объектлари ва қимматбаҳо буюмларни аниқлашга қаратилган тадбирлар амалга оширилмокда, уларнинг барчаси жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни қоплашга қаратилади.

Ҳозирда жиноят иши бўйича “Straus House” МЧЖ молиявий хўжалик фаолияти юзасидан текширишлар ўтказилмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!