Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 30 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.
Беморлар ҳаёти ва соғлигини асраш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда “Тез ёрдам”нинг аҳамияти юқори. Шу боис бугун юртимизда мазкур соҳа бутунлай трансформация қилинмоқда. Тизимнинг моддий-техник базаси янгиланиб, кадрлар салоҳияти ошириляпти.
Айниқса, "103" хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида сўнгги йилларда мазкур йўналишда тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ортди.
Рақамларга мурожаат қилсак, 2023 йил январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 227 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди.
Шунингдек, ўтган йил август ойида 50, сентябрь ойида 100, октябрь ойида 100, ноябрь ойида эса яна 108 дона ана шундай автоуловларнинг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилди.
2023 йил сўнгида “Jizzakh Auto” компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги автомашиналарнинг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилди.
Айтиш лозимки, бу галги 30 та автоулов Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. Натижада тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади.
Режага кўра, жорий йил март ойигача яна 170 та “Volkswagen Caddy” русумидаги тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудларга топширилади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади