🔬 Илм-фан ютуқлари ҳар бир соҳа учун муҳим. Айниқса, соғлиқни сақлаш тизимида бунга эҳтиёж жуда катта. Негаки, тиббиёт бўйича ихтиро ва кашфиётлар инсонлар ҳаётини асраб қолиш, умрини узайтириш ва саломатлигини тиклашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.
✅ Шу боис Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш ва соҳа олимларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимда 30 ёшгача докторлик диссертациясини ҳимоя қилган халқаро талабларга мос, рақобатдош ёш тиббиёт олимларини тақдирлашга қарор қилди.
📌 Улар қуйидагилар:
▶️ Муминов Даврон Кадирович — 1990 йилда туғилган. 2014 йили Тошкент тиббиёт академиясининг бакалавриат, 2017 йили Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг магистратура йўналишини тамомлаган. 2020 йилда тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ва 2021 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Айни пайтда Тошкент педиатрия тиббиёт институтида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.
▶️ Рашидов Рустам Абдурасул ўғли — 1992 йилда туғилган. 2014 йили Тошкент тиббиёт академиясини бакалавриат, 2017 йили магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. 2018-2021 йиллар давомида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти сифатида дунёдаги ТОП 100 талик рўйхатга кирган Жанубий Кореянинг Ёнсей университетида профессор Lee Jae Hoon раҳбарлигида PhD дастури бўйича таълим олиб қайтган.
Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, ТОП 100 талик рўйхатдан жой олган нуфузли халқаро таълим муассасасини битирганлиги инобатга олиниб, PhD дипломи Фан доктори дипломига нострификация қилинган. Р.Рашидов ҳозирги кунда Тошкент давлат стоматология институти доценти лавозимида фаолият юритмоқда.
▶️ Хабилов Беҳзод Нигмон ўғли — 1993 йилда стоматология йўналиши бўйича бакалавриат, 2018 йилда Тошкент давлат стоматология институтини магистратура йўналиши бўйича тамомлаган. 2020 йили тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ва 2022 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Айни кунда Тошкент давлат стоматология институти Стоматология ва юз жарроҳлиги илмий-амалий маркази директорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.
▶️ Тожиев Феруз Ибодуллаевич — 1992 йили туғилган. 2015 йилда стоматология йўналишида бакалавриат, 2017 йилда болалар стоматологияси йўналишида клиник ординатурани тамомлаган. 2021 йил тиббиёт фанлари бўйича номзодлик (PhD) ҳамда 2023 йилда докторлик (DSc) диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозир Тошкент давлат стоматология институтида доцент лавозимида фаолият юритмоқда.
‼️ Вазир тизим фаоллари иштирокида ўтган йиғилишда ушбу олимлар илмий фаолиятини эътироф этиб, уларнинг ҳар бирига 50 миллион сўмдан пул мукофоти ажратилишини маълум қилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.