СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбаев энди нимадан ҳавотирда?

СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбаев энди нимадан ҳавотирда?

СССРнинг собиқ президенти Михаил Горбаев дунёга қуролланиш пойгаси ва совуқ уруш таҳдид қилаётганидан хавотир билдирди. У бу ҳақда CNN мухбирига айтди.

Собиқ Совет Иттифоқининг биринчи ва охирги президенти фикрига кўра, "жаҳон лидерлари ихтилофларни бартараф этиш ва жаҳонда тинчлик ўрнатишнинг хавфсиз архитектурасини ҳали ҳам ярата олмадилар".

"Сиёсат ва фикрнинг ммилитаризацияси давлатлар орасидаги ишончни йўққа чиқаради", деди Горбачев.

Собиқ сиёсатчи дунё лидерларини худди СССР ва АҚШ ўртасида Рейкявик ва Мальтада бўлган учрашувларда эришилганидек, тинчлик учун доимо ҳамкорликка чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!