Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Унда иштирокчилар “Олмалиқ КМК” АЖ Ахборот хизмати фаолияти ҳамда комбинат томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, жумладан, Ўзбекистон тарихидаги энг йирик инвестиция лойиҳаларидан бири бўлган “Ёшлик 1” конини ўзлаштириш жараёнлари билан танишдилар.
Маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати – мис-молибден, полиметалл ва олтин таркибли маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Ўзбекистонда ва Марказий Осиёда етакчи саналиб, мис маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги 30 та йирик корхона сафига киради.
Бу ерда йилига 148 минг тоннадан ортиқ мис катоди, 90 минг тонна рух метали, шунингдек, олтин ва кумуш қимматбаҳо металлари, молибден, вольфрам, рений, селен, теллур ва кадмий каби ноёб металлар ишлаб чиқарилади. ОКМК 17 хил маҳсулотни 16 та хорижий давлатга экспорт қилади.
Маъдан таркибида олтин ҳажми бўйича комбинат заҳиралари 1-ўринда, мис конларидаги маъдан ўртача олтин таркиби бўйича 2-ўрин, маъдан ҳажми бўйича 3-ўрин, таркибидаги мис ҳажми бўйича 6-ўринни эгаллайди.
35 мингдан зиёд ишчи-ходим фаолият юритаётган комбинат таркибида 6 та кончилик корхонаси, 5 та бойитиш фабрикаси, мис эритиш ва рух заводлари, Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалари илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, марказий таъмирлаш-мехника заводи, оҳак заводи, саноат темирйўл транспорт бошқармаси, автомобиль ва технологик транспорт бошқармалари, истеъмол моллари ишлаб чиқариш бошқармаси, шунингдек, 20 дан ортиқ ёрдамчи цех ва лабораториялар мавжуд.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.