"Роскосмос" ва "NASA" космонавтлари Сергей Прокопьев, Дмитрий Петелин ва астронавт Фрэнк Рубио Халқаро космик станциядаги энг узоқ муддатли хизматдан кейин Ерга қайтиб тушди. Улар коинотда 371 кун бўлдилар, деб хабар берди "Роскосмос" давлат корпорацияси.
"Союз МС-23" кемасининг туширувчи жиҳози кеча режа асосида Қозоғистоннинг Жезказган туманига келиб тушган.
“Прокопьев, Петелин ва Рубио Халқаро космик станция дастури тарихида энг узоқ вақт фазода ишлагани қайд этилди”, дейилади хабарда.
Корпорация маълумотида Прокопьевнинг бу коинот сафари иккинчиси экани, у умумий ҳисобда орбитада 567 соатдан ортиқ ҳамда саккиз марта, жами 55 соатдан зиёд очиқ коинотда бўлгани қўшимча қилинган.
Петелиннинг эса очиқ коинотга олти марта чиқиб, 39 соат бўлгани келтирилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.