Смартфоннинг қуввати кам қолганда асқатадиган 9 тавсия

Смартфоннинг қуввати кам қолганда асқатадиган 9 тавсия

Баъзида энг ноқулай вақтда телефоннинг қуввати кам қолганини кўрамиз. Экранда 20% дан кам қувват қолгани ҳақида хавотирли билдиришнома пайдо бўлади, аммо биз ҳалиям телефонни ишлатишга муҳтож бўламиз.

Кўпчилик смартфонни зудлик билан ўчириш ва зарур пайтда ёқишни масалаҳат беради. Масалан, ҳар 15 дақиқада кимдир қўнғироқ қилгани ёки ёзган-ёзмаганини текшириб кўриш мумкин. Аммо бу хато. Ўчириш ва ёқиш пайтида ортиқча энергия сарфи юз беради ва натижада смартфон яна-да тезроқ қувватсизланади.

Нима қилиш керак?

1. Ортиқча функцияларни ўчириб қўйинг. Булар: GPS, Bluetooth, Wi-Fi ёки мобиль алоқа, экранни автоматик тескари қилиш функцияси, иккинчи сим-карта.

2. Телефонни энергия тежовчи режимга ўтказинг (созламаларда).

3. Ортиқча дастурларни ёпинг. Бунинг учун бош экранга ўтинг ва пастдаги квадратни босинг, кейин эса ишлатмаётган дастурларингизни чиқариб юборинг.

4. Виджетларни ўчиринг. Ҳатто оддий об-ҳавони кўрсатувчи виджет ҳам батарея энергиясини истеъмол қилади.

5. Овоз ва вибрацияни ўчиринг. Кутилмаган қўнғироқ ортиқча энергия сарфига сабаб бўлиши мумкин.

6. Ёруғлик даражасини пасайтиринг.

7. Алоқа типини 4G дан 3G га, иложи бўлса 2G га ўзгартиринг. Интернет тезлиги пасаяди, аммо бу мессенжерлардан хабар олиш учун етарлидир.

8. Муҳим хабар ёки қўнғироқни кутаётган бўлсангиз, қурилмани авиарежимга ўтказинг ва вақти-вақти билан чиқариб туринг.

9. Кучли температурадан қочинг. Совуқда смартфонни танангизга яқин тутинг. Гаджетингизни жуда иссиқ маконда қолдирманг.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!