Сизга “Click”дан рўйхатдан ўтмасдан туриб 13 миллион сўм олиш мумкинлиги ҳақида хабар келдими?

Сизга “Click”дан рўйхатдан ўтмасдан туриб 13 миллион сўм олиш мумкинлиги ҳақида хабар келдими?

Сўнгги вақтларда интернет-фирибгарлари томонидан фуқароларнинг банк пластик карталаридаги пул маблағларини турли хил ноқонуний услублар ёрдамида талон-тарож қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган интернет мониторинги давомида, интернет-фирибгарлари томонидан ўзларининг бу каби жиноий мақсадларини амалга оширишлари учун “Cлиcк” МЧЖнинг расмий веб-сайтига ўхшаш бўлган ресурс (ҳаволаси: https://click.payer84849.ru/unlock68176685) фаолиятини йўлга қўйиб, унинг имкониятларидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур «фейк» ресурс орқали рўйхатдан ўтмасдан туриб, 13 млн. сўмни олиши мумкинлиги, бунинг учун фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва унга боғланган банк пластик картаси маълумотлари (карта рақами, амал қилиш муддати) ҳамда смс тариқасида келган тасдиқлаш кодини киритишлари талаб этилади.

Натижада, катта маблағга эга бўлиш истагида бўлган фойдаланувчи тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритиши билан интернет-фирибгар томонидан банк пластик картасини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратади.

Шу сабабли, барча интернет фойдаланувчиларини, айниқса “Cлиcк” МЧЖ мижозларини мазкур «фейк» веб-ресурснинг ноқонуний фаолияти тўғрисида огоҳ бўлишларини, тўлов тизимларидан фойдаланаётганларида эса, уларнинг расмий веб-сайтларида тақдим этилган хизматларга мурожаат этишлари лозим.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!